Президент нима учун чекистлар ўқитувчи ва шифокорлардан биринчи уй олаётганини айтди

321

Президент Садир Жапаров 24-августда Бишкекда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига янги хонадонлар калитини топширди.

Жапаров тақдимот маросимида уйлар нима учун биринчи навбатда ўқитувчилар ва шифокорларга эмас, балки махсус хизматда ишлаганларга берилаётганини тушунтирди.

«Биринчидан, мамлакатнинг ички-ташқи хавфсизлиги таъминланмаса ҳеч кимга квартиранинг ҳам кераги йўқ.  Буни мана дунёда бўлаётган воқелардан кўриб, билиб турибмиз. Шу сабабдан бор кучингларни, вақтингларни давлатнинг ички-ташқи хавфсизлигини таъминлашга сарфласа деб биринчи навбатда сизларни таъминлаяпмиз. Шуни ёдингизда тутишинглар керак», — деб келтиради Жапаровнинг сўзларини матбуот хизмати.

Президентнинг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, президень ҳукумат «ўқитувчиларни ва тиббиёт ходимларини имтиёзли уй-жой билан таъминлашга катта эътибор қаратишни» давом эттиришини ҳам қўшимча қилган. Шунингдек у бир йилдан бери яхшиланган ипотека дастури ишлаётганини, у ерда уй олишга имконият борлигини таъкидлаган.

Президент қатнашган тадбирда МХДҚнинг ходимлари 306 оилага мўлжалланган уйнинг очқичларини олишди. Уй-жой 1,5 йил ичида қурилиб битган. Хонадоннинг бир квадрат метрининг баҳоси 300 долларни ташкил қилган.