Қирғиз ўқувчилари информатика бўйича Индонезияда ўтган халқаро танловда уч бронза медални қўлга киритди

303

Қирғизистонлик уч мактаб ўқувчиси Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтган Информатик бўйича 34-халқаро олимпиадада уч бронза медаль, бир ўқувчи эса фахрий ёрлиқ билан мукофотланди. Бу ҳақда Олимпиаданинг расмий сайтида хабар берилди.

Таълим вазирлигидан республика бўйича якунловчи Олимпиададан тўрт ўқувчи танланиб, улар Қирғизистоннинг шарафини ҳимоя қилиш учун Индонезияга юборилганини билдиришди.

Масалан, Айдар Мундузбоев, Тенгиз Беккойонов ва Данияр Бейшекеев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Талант Дийканбаев фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

International Olympiad in Informatics (Информатика бўйича халқаро олимпиада) — бу информатика бўйича ҳар йили ўтувчи йирик олипмиада. Унга ҳар бир давлатдан кучли ўқувчи қатнашади. Бу йил мазкур синовга 90 давлатдан 349 ўқувчи қатнашди.

Бу йил Олимпиада 7-августдан 15-августгача Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтди. Олимпиада ўқувчиларнинг информатика ва ахборот технологияларига қизиқишини ошириш мақсадини кўзлайди.

Материал муаллифи: Қайрат Бердишалиев.