Омбудсман: Милиция ўсмир болани зўрлаш бўйича ишни ноқонуний қисқартирган

Чуй вилоятида милиция балоғатга етмалаган болани зўрлаш факти бўйича жиноят ишини ноқонуний қисқартирган. Бу ҳақда «Клооп»га омбудсман Атир Абдраҳматова билдирди.

Унинг айтишича, деярлик бир йил аввал милицияга фуқаро мурожаат қилиб, вояга етмаган ўғлини номаълум одамлар зўрлаганини айтиб, ариза ёзган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари тегишли экспертиза ўтказмасдан, жиноят ишини қисқартириб юборган.

«Жабрланувчини отасининг айтишича, милиционерлар уни адаштириб қўйишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш жамоатчиликка эълон бўлиб кетади деб айтиб, ундан қарши ариза олиб туриб ишни ёпган», — деди Абдрахматова.

Омбудсман боланинг оиласига ҳамқишлоқлари босим қилиб, боланинг отасига бир неча бор ҳужум қилиб, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга чора кўрмаётганини таъкидлади.

Абдрахматова прокуратура ҳам чора кўрмаётганини қўшимча қилди. У назорат органи балоғатга етмаганларни зўрлаш бўйича ишларга алоҳида аҳамият бериши кераклигини таъкидлади.

«Нима учун прокуратура бундай ишларнинг қисқартирилишига йўл беради? Ҳуқуқ тартибот органларида зўравонларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи қандайдир бир бирдамлик бор», — деди омбудсман.

Милиция нима дейди?

Чуй вилоят ИИБдан «Клооп»нинг журналистига ҳақиқатдан ҳам бир йил аввал ўсмирнинг отаси ўғли зўрланганини айтиб мурожаат қилганини билдиришди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, иш боланинг отаси қарши ариза ёзиб берганидан ва экспертизанинг хулосаси билан қисқартирилган. Экспертизада ўсмирнинг зўрлангани тасдиқланмаган.

Вилоят ИИБдан прокуратура бир неча кун аввал жиноят ишини қисқартириш ҳақидаги қарорни бекор қилганини қўшимча қилишди.

«Ҳозирда бу иш бўйича тергов олиб борилмоқда. Шикоятчи келтирган янги далиллари текширилмоқда», — деб билдиришди милициядан.

Муассасадан ҳуқуқ тартибот органига жабрланувчининг оила аъзоларига ҳужум ёки босим қилингани ҳақида ариза тушмаганини қўшимча қилишди.

Болаларга нисбатан зўравонлик

ИИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2022-йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Мазкур 400 фактнинг 55 ҳолати жинсий ҳарактердаги зўравонликдир.

Қайд этилган 55 жинсий характердаги зўравонликнинг ичидан: 19 таси зўрлаш, 5 таси жинсий зўравонликка уриниш, 23 таси вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва 8 таси нопок ҳаракатлар.

Ишлар кўпинча судгача етиб бормайди, бунга сабаб болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари асосан қариндошлар томонидан содир этилади. Жабрланганларнинг оилалари ариза ёзишга қарор қилишса ҳам, қариндошлари билан келишиб, аризадан бош тортишади.

31-июлда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков Қирғизистонда балоғатга етмаганларга нисбатан жиноятларнинг ўсиши ҳақида билдирган. Вазир ҳамкасбларидан оилавий зўравонликдан, олиб қочишнинг, зўрлашнинг, жамоат жойларидаги безориликларнинг, балоғатга етмаганларга алоқадор бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни кучайтиришни ҳамда бу топшириқларни сўзсиз бажаришни талаб қилган.