Президентнинг ФҲВ тадбирида кийган кийими тахминан 2 минг доллардан 5 минг долларгача туради

290
Сурат: Президентнинг администрацияси

Президент Садир Жапаров 13 августда ФҲВга махсус техникаларни топшириш маросимида иштирок этди. Жапаровнинг тадбирга кийган устки кийими эътиборни тортди.

Журналистлар давлат раҳбарининг либосини Италиянинг Ermenegildo Zegna брендига тегишли кашмир кардиганига (свитер) ўхшаштиришди. Ушбу кардиганнинг нархи Москва ЦУМининг сайтида 299 500 рубль сифатида кўрсатилган. Бу тахминан 400 минг сомдан ортиқ ёки 5 минг АҚШ долларига яқин.

Бренднинг расмий сайтидан бу каби кардиганнинг кўк рангдагисинигина топа олдик. Бироқ, у ерда нарх кўрсатилмаган.

Boyds Philadelphia кийимлар дўконининг сайтида эса Жапаровникига ўхшаш кардиганнинг нархи чегирма билан 1 948 доллар деб кўрсатилган.

Садир Жапаровнинг қимматбаҳо кийимлари

Президентнинг кийими биринчи марта эътиборни тортаётгани йўқ. 29-июнда у Норин вилоятидаги Солтон-Сари олтин конига Италиянинг MOORER брендига тегишли куртка кийиб боргани айтилган.

2-майда эса у Ҳайит намозига янги енгил куртка кийиб борган. Либос Италиянинг Paul&Shark брендига тегишли экани аниқланган. Бундай куртканинг қиймати бренднинг расмий сайтида 1 014 евро ёки 87 600 сом деб кўрсатилган.

Жорий йилнинг февралида эса Садир Жапаров Бишкекдаги Ўш бозорини айланиб, савдогарлар билан учрашган. Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари куртка Италиянинг Stefano Ricci эркаклар кийимининг элита брендига тегишли эканини аниқлашган. Бренднинг расмий сайтида қундуз ёқали куртканинг нархи 5900 доллар экани айтилади.

Ундан аввалроқ, 1-январда, президент турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан Қоракўл тоғ-чанғи базасига борган. ОАВлар билан ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ўшанда ҳам президент билан биринчи хонимнинг чанғи учун кийган формаларига эътибор қаратишган.

Ўшанда президент Lynn’нинг оқ чанғи костюмини кийиб юргани маълум бўлган. Toni Sailer’нинг расмий сайтида бундай костюмнинг баҳоси 1 099 евро туради. Биринчи хонимнинг эгнида эса баҳоси 1 099дан 1 500 еврогача бўлган Elin Light Fog сериясидаги куртка бўлган.

Интернет фойдаланувчилари Жапаровнинг қимматбаҳо кийимларидан ташқари бошқа буюмларига ҳам эътибор қилишади. Деярлик барча тадбирларга президент дунёга машҳур Apple брендининг iPad планшетини олиб юради.

Apple’нинг сайтидаги маълумотларга таянсак, бундай планшетнинг баҳоси тузилиши ва чиқарилган йилига кўра 799 доллардан 1000 долларгача етади. Планшет билан бирга Жапаров баҳоси 299 долларлик Apple’нинг махсус босқичларини (клавиатура) ишлатади.

Фактчек: Зулайка Эркимбаева