Бишкекдаги №61 мактаб директори Юрий Низовский коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди.

282
Юрий Низовский

Бишкекдаги №61 физика-математика мактаби директори Юрий Низовский коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда МХДҚ 9 август куни маълум қилди.

Махсус хизмат Низовский болаларни 1-синф ва мактабгача таълим муассасаларига ўқишга киритиш учун «ота-оналардан ноқонуний пул олаётганини» маълум қилди.

«Шундай қилиб, Низовский тизимли равишда пора олиб, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул талаб қилган. Ўзининг ноқонуний мулкларни яшириш мақсадида уларни  яқинларига  ва ишончли шахсларига расмийлаштириб қўйган», — дейилади хабарда.

Тергов давомида унинг яқин қариндошлари мулкида 35 дан ортиқ кўчар ва кўчмас мулк – ер участкалари, коттежлар, савдо дўконлари, автомашиналар, уй-жой ва хонадонлар - эгалиги маълум бўлди. Уларнинг тахминий қиймати тахминан 150 миллион сомни ташкил қилган.

Бундан ташқари, унинг шахсий ишхонаси, уйи ва дачасида  тинтув қилинди. Хорижий валютадаги  катта миқдордаги пул, мулк ҳужжатлари топилган. Махсус хизмат тарқатган суратда тинтув пайтида бир неча турдаги қурол- аслаҳанинг бир неча тури ҳам топилганини кўриш мумкин.

Ҳозирда «Коррупция» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи вақтинчалик ҳибсга олинган.

Сурат: МХДҚ

Низовский №61 мактабда 1991 йилдан буён  директор лавозимида ишлаб келмоқда.

Аввалроқ Президент Садир Жапаров «Давлат ва муниципал  умумтаълим ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Фармонга кўра, бундан буён мактаб директорлари танлов асосида танланади ва беш йил муддатга сайланади.

Унга кўра, 966 нафар мактаб директори белгиланган муддатдан ортиқ ишлагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган бўлган. Янги номзодлар эса махсус танловдан ўтадилар.