Россияда икки қирғиз фуқароси канализацияга оқиб кетиши бўйича ишхона директори қўлга олинди

283

Москва шаҳрида канализация тозалаш вақтида сувга оқиб кетган икки қирғиз ва бир тожик фуқаросининг ўлими бўйича уларни ёллаган ишхонанинг етакчиси қўлга олинди.

Маълумотга кўра, воқеа 7-августда Москва шаҳрининг Люблино туманида бўлган. Ўшанда қаттиқ ёққан ёмғир сабаб сув тўпланган коллекторни 15 ишчи тозалаётган вақтда сувнинг оқими бирдан кўпайиб кетган.

Ишчиларнинг беш нафари мустақил чиқиб, етти кишини қутқарувчилар олиб чиққан. Уч кишини эса қутқарувчилар олиб чиқишга улгурмай қолган. Натижада улар воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган қирғизистонлик 23 ёшдаги Қайрат Баймурза ўғли ва 20 ёшдаги Баястан Карибек ўғли экани аниқланган.

Шу сабаб, воситачи ишхонанинг етакчисига «Иш вақтида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши» ва «Масъулиятсизлик сабаб бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлиш» фактлари бўйича жиноят иши қўзғалиб, тергов иши бошланди.

Гумонланувчи қатори қўлга олинган компаниянинг 88 ёшдаги директори эса вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Россиянинг Ички ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, 2021-йилга кўра жами бўлиб Россияга 1 миллион 639 минг 28 қирғизистонлик кирган. Унинг 884 минг 133 нафари ишга ўрнашиш мақсадида келишган.