Меҳнат вазирлиги: Бишкекка кам таъминланган оилаларни қашшоқликдан чиқариш учун 35 миллион сом ажратилди

265

Республика бюджетидан Бишкекка кам таъминланган оилаларни қашшоқликдан чиқариш учун 35 миллион сом ажратилди. Бу ҳақда меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири Кудайберген Базарбаев 8 август куни Бишкек шаҳар мэри Эмилбек Абдикадиров билан учрашувда маълум қилди.

«Ушбу маблағлар кам таъминланган оилаларни қашшоқликдан чиқаришга ёрдам берадиган 350 та бизнес-лойиҳани ишга туширишга йўналтирилиши керак», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, агентлик бутун мамлакат бўйлаб «Ижтимоий шартнома» лойиҳасини амалга оширмоқда. Умумий бюджетдан «Оилани қўллаб-қувватлаш» нафақаси олган кам таъминланган оилаларга 282 миллион сом ажратилди.

Шаҳар муниципалитети раҳбарининг қўшимча қилишича, Бишкек туманлари меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция бўлимлари ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бориб, лойиҳа учун танлаб олинадиган номзодларни мониторинг қилиш кўникмаларини ўрганмоқда.

«Ижтимоий шартнома»

Бишкек шаҳар мэрияси матбуот хизматидан  «Ижтимоий шартнома» 100 минг сомгача бўлган ижтимоий ёрдам бўлиб, маблағ бир оилага шахсий бизнесни ривожлантириш учун берилишини маълум қилди.

«Ижтимоий шартнома» кам таъминланган оила (ёки уларнинг гуруҳи) билан  ҳудудий бўлим ўртасидаги ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишув сифатида ишлашини таъкидланади.

Лойиҳанинг мақсадлари:

  • оилаларнинг эркин меҳнат ва мулкий салоҳиятини ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш;
  • оилаларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш ва уларнинг хатти-ҳаракатларидаги қарамлик мотивини камайтириш;
  • кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш.

Ҳар ойда бериладиган  «Оилавий ёрдам» нафақаси

Қашшоқлик даражаси

Миллий статистика қўмитаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатда қашшоқлик даражаси 2021-йилда 33,3 %ни ташкил этди. 2020 йилга нисбатан қашшоқлик даражаси 8 %га ошди.

2021 йилда 2 миллион 244 минг киши қашшоқликда яшаб, уларнинг 62,7 %ни- қишлоқ аҳолиси. Шу билан бирга, 17 ёшгача бўлган болаларнинг 40,5%  ёки 1 млн. 72 минг бола қашшоқликда яшайди.

«Башта» журналистлари 2022 йил июнь ойида  навбатдаги мақоласида муҳожирлар пул ўтказмаларини  камайтирган пандемия ҳамда уруш мамлакатдаги қашшоқликнинг асосий сабаб бўлганини айтишган.

Мақола муаллифи: Кайрат Бердишалиев.