Боткен: 8 ёшли бола чегарачи қуролидан яраланиб, жонлантириш бўлимига ётқизилди

303

7 август куни Боткен вилоятида 8 ёшли бола чегарачилар томонидан тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Клооп»га Ҳарбий прокуратурадан хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Боткен туманининг Минг-Ўрук қишлоғида қайд этилган. Чегарачилар қуролидан бир ўсмир иккинчисини отиб қўйган.  Уларнинг қўлига аскарларнинг қуроллари қандай келгани ҳозирча номаълум.

Ўсмир ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида, аҳволи оғир экани айтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан  «Клооп»га болага иккита ўқ теккан бўлиши мумкин эканини айтишди — улар қорин бўшлиғига кириб, белидан чиқиб кетган.

Вазирлик ўсмир операция қилинишини қўшимча қилди.

Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланган, Ҳарбий прокуратура томонидан воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.