«Эрталабки олтида гўшт тарқатилди». Бишкекка спортчи Хабиб Нурмагомедов ва блогер Хасбик келди

273

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва блогер Хасбулла Магомедов бугун Бишкекка учиб кетганидан сўнг, уларни «Арзу» ресторанида байрам дастурхони билан кутиб олингани акс этган сурат ва видеолар билан бўлишди.

«От души, братья!» – деб миннатдорчилик билдирди блогер Ҳасбик қирғизистонликларга.

Бугун, 8 август куни Бишкекка Eagle Fighting Championship (EFC 49) чемпионатига UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва блогер Хасбулла Магомедов (Хасбик)  учиб келишди. Бу ҳақда EFC 49 турнири ташкилотчилари маълум қилди.

Ташкилот Нурмагомедов Eagle FC’нинг президенти Шамил Завуров билан бирга келганини билдиришди. Турнир 10 август куни «Бишкек Арена»да бўлиб ўтади.

«Турнирнинг фахрий меҳмонлари UFC чемпиони —Хабиб Нурмагомедов ва блогер Хасбик бўлади. EFC 49 турнирининг ярим енгил вазн тоифасидаги энг асосий баҳси “Алай” лақаби билан машҳур бўлган ҳамюртимиз Бусурманкул Абдибаитнинг россиялик “Ахиллес” – Расул Магомедовдга қарши жанги бўлади», — дейилади ташкилот хабарида.

Аэропортда Хабиб Нурмагомедов ва Ҳасбикни бўғирсоқ ва нон билан кутиб олишди.

Хабиб Нурмагомедов ўтган йили Иссиқкўлда ўтказилган Eagles Fighting Championship* (EFC)  турнирида иштирок этиш учун Қирғизистонга келган эди.

Ўшанда Нурмагомедов шарафига тўй ташкил этилган бўлиб, тадбирда президент Садир Жапаровнинг ўғли - Рустам Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг ўғли - Таймурас Ташиев иштирок этган.