Биринчи Май туман суди ўтган йилнинг декабр ойида Бишкек марказида юз берган отишмада иштирок этган олти нафар шахсни «Безорилик» моддаси бўйича айбдор деб топди ва уларнинг ҳар бирини 100 минг сомдан жаримага тортди.
Улардан бири «қурол ва ўқ-дориларни қонунга хилоф равишда муомала қилиш» моддаси бўйича айбдор деб топилиб, умумий 150 минг сом жарима тўлайдиган бўлди.
Туман судининг маълумотларига кўра, айбдорлардан олинган пуллар давлат бюджетига ўтказилади.
Қандай отишма?
2021-йил 22-декабрь куни кечки пайт Эркинлик ва Боконбаев кўчалари чорраҳасида бир гуруҳ эркаклар муштлашган. Муштлашган спортчилар бўлгани, можаро пайтида ўқотар қурол қўллангани айтилган.
Воқеа жойидан олинган видеода муштлашувда 10 киши иштирок этгани ва улардан бирида автомат бўлганини кўриш мумкин.
Кейинроқ милиция ходимлари воқеага алоқадор олти кишини топиб, ҳибсга олди. Улар 29 ёшдан 39 ёшгача бўлган шахслар бўлган.
Жорий йилнинг феврал ойида Бишкек шаҳар милицияси отишмада иштирок этганлар уй қамоғига чиққанини хабар берган. Суд мажлисида судланувчиларнинг вакиллари жабрланувчиларнинг даъво аризаси йўқлиги сабабли эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида илтимоснома киритди ва судя бу илтимосни қаноатлантирди.