8 ёшли боланинг ўқдан жароҳатланиши: Чегара хизмати ва прокуратура икки алоҳида хабар тарқатди

279
Иллюстратив сурат

МХДҚнинг Чегара хизмати ва прокуратура Боткен туманининг «Минг-Булоқ» қишлоғида 8 ёшли боланинг ўқдан жароҳат олгани ҳақида иккита алоҳида хабар тарқатди.

Чегара хизматидан ўсмирни «навбатчи аскар тасодифан отиб қўйгани»ни айтишди.

«Хизматдаги аскар «К.у.Ж». Қуролли Кучлари низоми талабларини бузган ҳолда тасодифан ўқ отиб, натижада 2014 йилда туғилган «А.С». исмли ўсмир тан жароҳати олган», — дейилади маҳкамадан.

Прокуратура “ ҳарбий хизматда бўлганида унинг олдига 8 ёшли 3 нафар ўғил бола келган, аскарнинг чалғишидан фойдаланиб бири унинг қуролини олган»ини айтишди.

«2013 йилда туғилган «С.Б». қуролдан ўқ узиб, у 2014 йилда туғилган «С.А.К»га теккан. У қориндан, белидан ва ўнг ёнбошидан очиқ жароҳатлар олган», — деб ёзилади маълумотда.

Қайси маълумот тўғри эканини билиш учун боғланганимизда, прокуратура «маълумотни уларга ҳарбий қисм командири берган»ини айтишди.

Шунингдек, улардаги маълумот 7 август куни соат 19:00 да келиб тушганини қайд этишди.

Чегара хизматидан изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

Аввалроқ Боткенда 8 ёшли бола ўқдан яралангани маълум бўлган эди. У реанимация бўлимига ётқизилган, аҳволи «оғир» деб баҳоланмоқда.