Жалолобод вилоятидаги давлат нотариал контора вакили 250 минг сом пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.
Махсус хизматдан гумондор уйни меросга ўтказиб бериш жараёнини тезлатишни ваъда қилиб, Россия фуқаросидан 3 минг АҚШ долларини талаб қилганини таъкидлашди.
Милиция гумондорга нисбатан «Таҳдид қилиб пора олиш» моддаси билан иш қўзғади. Жалолобод шаҳар суди қўлга олинган шахсни Адлия вазирлигига қарашли жойга қамоққа олиш қарорини чиқарди.
МХДҚ бу иш бўйича тергов давом этаётганини билдирди.
Бунгача Жалолобод шаҳар ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бошқармасининг раҳбари 100 минг сомдан ортиқ шартномага келишиб, пул олаётганда қўлга олинган. Унинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб молларни экспорт қилиш бўйича коррупция схемасини тузишга алоқаси борлиги аниқланган.
Коррупция даражасини таҳлил қилган Transparency International халқаро ташкилоти маълумотига кўра, Қирғизистон 2021 йили порахўрлик даражаси бўйича 27 очкога эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Ушбу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 20 босқичга паст — ўтган йили Қирғизистон 31 очко билан 124-ўринда эди.
Дания, Финляндия ва Янги Зеландия 88 очко билан биринчи ўринга чиқиб, коррупция даражаси энг паст давлатлар қаторига кирган.