Қирғизистонда Хан-Тенири чўққисини забт этиш вақтида бошқирдистонлик альпинист Мария Нечаева вафот этди. Бу ҳақда «Комсомольская правда» нашри ёзди.
Уларнинг маълумотига кўра, альпинистнинг жасади 5 600 метр баландликдан топилди.
Нечаеванинг вафоти ҳақидаги маълумотни «Клооп»га Иссиқкўл вилоят ИИБдан тасдиқлашди.
Милициянинг маълумотига кўра, қизнинг вафоти ҳақида 8-августда маълум бўлган. Суд-тиббий экспертиза тайинланган, ўлим сабаблари текширилмоқда.
Хан-Тенири чўққиси Иссиқкўл вилоятида, Қирғизистон, Қозоғистон ва Хитой чегарасида жойлашган.