Ўш шаҳрининг 75 ёшдаги турғуни, меҳнат ва спорт фахрийси Мамит Таштанов Жаҳон кўчманлар ўйинларига қатнашиш учун Туркияга велосипед билан боради.
Ўш шҳар мэриясининг маълумотига кўра, Таштанов 5-августда сафарга жўнаб кетди. У Туркияга етказиш учун дастлаб беш давлатни: Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистонни босиб ўтади.
Таштанов сафарнинг мақсади турк тилли давлатлар халқининг дўстлигини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади. Уни Туркияга Ўш вилоятининг бошчиси Зиядин Жамалов, Ўш шаҳрининг вице-мэри Жасур Азимов ва шаҳар турғунлари кузатиб қўйди.
Мэрия эса спорт фахрийсига моддий ёрдам кўрсатишганини таъкидлади.
Жаҳон кўчманчилар ўйинлари
Жаҳон кўчманчилар ўйинлари — бу Қирғизистоннинг йирик лойиҳаси. Кўчманчилар ўйинлари 2014-2018-йиллар оралиғида ҳар йили Қирғизистонда ўтиб келган. Кейин эстафета Туркияга берилган. 2020 ва 2021-йиллари Жаҳон кўчманчилар ўйинлари COVID-19 пандемияси сабаб вақтинча жилдирилган.
Навбатдаги Жаҳон кўчманчилар ўйинлари бу йил сентябрнинг охирида Туркиянинг Изник шаҳридаги Изник кўли соҳилида ўтади.
Кўчманчилар ўйинларида спортнинг этник турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақанинг асосини Марказий Осиёнинг қадимий кўчман элининг ўйинлари ташкил қилади. 2021-йилнинг Жаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистоннинг номидан ЮНЕСКОнинг моддий бўлмаган маданий меросларининг рўйхатига киргизилган.