Қирғизистонлик Чингизхан Сагиналиев дзюдо бўйича Осиё чемпионатида бронза медалга эга бўлди

350

Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида қирғизистонлик спортчи Чингизхан Сагиналиев бронза медалга эга бўлди. Бу ҳақда дзюдо федерациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Сагиналиев 73 киллограмм вазнгача тоифада куч синашиб, учинчи ўринни қўлга киритди.

У дастлабки учрашувларда монголиялик ва филиппинлик спортчиларни ютиб, ярим финалда қозоғистонлик спортчига мағлуб бўлган.

Бронза медал учун эса Сагиналиев қирғизистонлик спортчи Эртур Турдубаев билан куч синашиб, ютиб олди.

Сагиналиевнинг бронза нишони 2022-йилги Осиё чемпионатидаги Қирғизистоннинг илк медали бўлиб қолди. Сагиналиев бунга қадар дзюдо бўйича ёшлар орасида Осиё чемпиони бўлган.

Дюдо бўйича Осиё чемпионати 4-августда Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида бошланган, чемпионат 7-августда тугайди. Унга 19 давлатнинг 200 нафарга яқин спортчиси қатнашмоқда.