Иссиқота туман ИИБнинг икки ходими қотиллик иши бўйича қўлга олинди

353

Чуй вилоятидаги Иссиқота туман ИИБ бошчисининг собиқ ўринбосари ва терговчиси «Одам ўлдириш» иши бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 5-августда Бош прокуратурадан билдиришди.

Маълумотга кўра, бундан бир неча йил аввал одам ўлдириш факти қайд этилган. Аммо милиционерлар гумонланувчи билан ўзаро келишиб, ишни ўз жонига қасд қилиш қатори қайд этишган.

«Кактус» нашри ўз манбаларига таяниб, аввал марҳумга экспертиза ўтказган эксперт қўлга олинганини ёзди. Маълумотни назорат органи тасдиқлади.

Ҳозирда Бош прокуратуранинг тергов бошқармаси тарафидан суриштирув ўтказилмоқда.