Алимкадир Бейшеналиевнинг собиқ маслаҳатчиси Мээрим Тилекова уй қамоғига чиқди

335

Лавозимидан вақтинча четлатилган соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг собиқ маслаҳатчиси Мээрим Тилекова СИЗОдан озод этилди. Бу ҳақда «Клооп»га адвокат Кайсин Абакиров маълум қилди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, 4-августда Қоракўл шаҳар суди уни 2022-йилнинг 11-сентябригача уй қамоғига чиқарди.

Адвокат Тилекованинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича таклифни 3-августда МХДҚнинг Иссиқкўл вилоят бошқармасининг тергов бўлимига юборганини  билдирди.

Мээрим Тилекова 17-майда таҳдид қилиб пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинган. Суднинг 15-июлдаги қарорига кўра 11-августгача қамоқда қолдирилган.

Бейшеналиевнинг ўзи Тилекова қўлга олинганидан кейин раддия бериб, пора олиш бўлмаганини, пулни Ҳамширалар кунига бағишланган тадбирга тўплашганини билдирган.

Бундан ташқари, амалдор Мээрим Тилекова унинг маслаҳатчиси эканини инкор қилган. У вазир ўринбосарининг собиқ котиби деб ишонтирган. «Айбсиз қиз»ни қўлга олиниши, вазирнинг сўзларига кўра,  — Бейшеналиевга нисбатан туҳмат бўлган. Шунингдек, амалдор МХДҚ унга босим кўрсатаётганини билдирган.

Кейинроқ, Бейшеналиев ўзи ҳам қўлга олинган. У COVID-19га қарши вакцина сотиб олишдаги  коррупцияга ва бюджетга 1,5 млрд сом зарар келтиришда гумонланиб қўлга олинган. Аммо 16-июнда Биринчи май туман суди расмийни уй қамоғига чиқарган.