Ташаббускор гуруҳ зўравонликдан жабрланган 13 ёшли қизга ёрдам бериш учун 763 минг сом тўплади. Бу ҳақда 2-август куни бошловчи Эркин Рискулбеков Твиттерда билдирди.
У маблағ тўплаш тадбири якунланганини, акция 8-июлда бошланганини эслатиб ўтди.
«50 минг сомни қизнинг отасига бердик. Яна 100 минг сом “Оазис” жамғармаси бошлиғи Мээрим Осмоналиева иштирокида қизнинг отасига топширилди. [Яна] 100 минг сом қизнинг даволанишига ҳамда зарурий эҳтиёжларни сотиб олишга сарфланди. Қолган 513 минг 242 сом махсус ҳисобга солинди, уни бундан кейин “Оазис” жамғармаси координация қилади. Мазкур маблағнинг ҳаммаси қизнинг таълим олиши учун сарфланади», — деди Рискулбеков.
Вояга етмаган қизнинг зўрлангани июль ойида аниқ бўлган. Бу иш бўйича Бишкекда суд текширувлари бошланган.
Жиноятда милициянинг икки ходими ва «Дордой» бозорининг қоровули айбланмоқда. Мактаб ўқувчисини зўрлашда айбланган официантга нисбатан тергов якунланиб, иш материаллари судга юборилган. Лекин жабрланган ўсмир қизнинг яқинлари милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетадими деб хавотир олмоқда.
Қизнинг отасини сўзларига кўра, қизига нисбатан зўравонлик 2021-йилнинг августидан 2022-йилнинг февралигача давом этган.
5-июлда ўсмир қизнинг зўрлангани ҳақида хабарлар тарқаган вақтда ИИВнинг биноси олдида қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинг ўтган. Акция иштирокчилари аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, унинг ичида ИИВ бошлиғи Улан Ниязбековнинг истеъфосини талаб қилишган. Иш бўйича кейинги суд жараёни 4-августда бўлади.