Миллий баҳолаш маркази: Мактаб директорлари учун тестдаги саволлар мукамаллаштирилади

Мактаб директорлари учун тест саволлари уларнинг вазифалари тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган. Бу ҳақда «Клооп» журналистига Миллий таълим сифатини баҳолаш ва ахборот технологиялари маркази директори Бактигул Шамшидинова маълум қилди.

Аввалроқ Таълим ва фан вазирлиги нафақат директор лавозимига номзодлар, балки уни топширишни хоҳловчиларга ҳам тест синови ўтказилишини эълон қилган эди.

Тест топшириб кўрган қирғизистонликлар уни танқид қилиб, саволлар содда эканини, шунингдек имловий ва семантик хатолар борлигини таъкидлашган. Ундаги саволларнинг аксарияти эса интернетдан олингани маълум бўлган.

Шамшидинованинг айтишича, тест саволлари устида дастурчилар иш олиб борган.

«[Саволлар] интернетданми ёки йўқми, билмайман. Энг муҳими, [синов] модулга мос келса бўлди. Албатта, бунда инсон омили бор. Ҳозир бу тестлар такомиллаштирилмоқда», — деди у.

У  ҳозирда тест устида тилшунослар ва таржимонлар ишлаётганини қўшимча қилди. Саволлардаги хатолар тузатилади.

Мактаб директорларининг синови

12 июль куни Садир Жапаров «Давлат ва муниципал умумтаълим ташкилотлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Президент матбуот хизмати ушбу фармон профессионал раҳбарларнинг кадр таркибини тузиш ва таълим берриш муҳитини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинганини таъкидлаган.

Қарорга мувофиқ, раҳбар кадрларни танлаш бўйича танлов  таълими вазирлиги ҳузуридаги «Миллий таълим сифатини баҳолаш ва ахборот технологиялари миллий маркази» томонидан ташкил этилади.

Танлов асосида танланган раҳбарлар беш йил муддатга тайинланади.

Мактабда беш йилдан ортиқ ишлаган директорлар фармон кучга кирганидан кейин эгаллаб турган лавозимидан озод этилади. Улар янги раҳбар тайинлангунга қадар ўз вазифаларини вақтинча бажаришлари мумкин, агар улар яна етакчи бўлишни истаса, бошқа номзодлар билан биргаликда танловда қатнашиши мумкин.

Таълими вазири Алмазбек Бейшеналиев мамлакат бўйлаб 5 йил муддат хизмат қилган 966 нафар мактаб директори лавозимидан четлатилишини маълум қилган. Яна 1200 нафар директор беш йиллик муддатини тугатмаган.

Бейшеналиев тестда маъмурий бошқарув, педагогика, психология, IT -технологиялар, низоларни ҳал этиш ва таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар каби мавзулар бўлишини қўшимча қилган.