Президент мамлакатнинг Япониядаги ва Туркманистондаги элчисини ишдан бўшатди

227

Президент Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, Қирғизистоннинг икки элчиси ишдан бўшатилди.

Президентнинг биринчи фармонига кўра, Мирлан Арстанбаев Қирғизистоннинг Япония, Австралия, Янги Зеландия ва Филиппиндаги элчиси лавозимидан озод этилди.

Яна бир фармонга кўра, Талант Султанов Қирғизистоннинг Туркманистондаги махсус ва мухтор элчиси хизматидан кетди.

Арстанбаев Қирғизистоннинг Япониядаги махсус ва мухтор элчиси бўлиб 2019 йили мартда, Австралия, Янги Зеландия ва Филиппин Республикасидаги махсус ва мухтор элчиси этиб эса 2021 йил июль ойида тайинланган эди.

Султанов Қирғизистоннинг Туркманистондаги элчиси хизматига 2021 йилнинг май ойида келган.