Фаол Илгиз Шаменов МХДҚга сўроқ берди

257

Бишкек шаҳар кенгашининг собиқ депутати, фаол Илгиз Шаменов 2-августда МХДҚга сўроқ бериб чиқдим. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасида ёзди.

«МХДҚдан сўроқдан чиқдим. Насиб қилса, мен айтаётган фактлар билан Бишкек ЭЭЗ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги текшириладиган бўлди», деб ёзди у.

Илгиз Шаменов МХДҚ биноси олдида. Сурат: Шаменовнинг Фейсбукдаги саҳифасидан.

Аввалроқ Шаменов махсус хизматга «Бишкек эркин экономика зонаси» (ЭЭЗ) билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги молиявий қонунбузарликлар ҳақида маълум берганин билдирган. Унинг айтишича, «Бишкек» ЭЭЗ тарафидан давлатга 118 миллион сом зарар етказганини ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги 975 миллион сом зарар ҳақида гап бормоқда.

Ушбу материал чоп этилиш вақтида «Клопп» МХДҚдан Шаменовнинг сўроққа чақирилиши бўйича маълумот ололмади.

Илгиз Шаменов Бишкек шаҳар кенгашига «Социал-демократлар» партиясидан депутат бўлган. Сўнгги пайтларда у ижтимоий тармоқларда «Бишкек» ЭЭЗ ва муассаса раҳбари Қудрет Тайчабаровни фаол танқид қилиб келади.