«Баткен лотереяси». МХДҚ  пул айланмаси 70 млн сомни ташкил қилган ноқонуний лотереяни аниқлади

232

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Боткенда ноқонуний лотереяни аниқлади. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати билдирди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, «Баткен лотереяси» деб номланган лотереянинг ташкилотчилари автомашина ва кўчмас мулк ютиб олди деб, сохта ғолибларни эълон қилиб, бироқ уларга ҳеч нарса беришмаган. МХДҚдан бир чиптанинг нархи 2-3 минг бўлганини, лотереянинг биринчи босқичида 2800 киши иштирок этгани қўшимча қилишди.

«Ноқонуний фаолиятдан тушган маблағнинг тахминий миқдори 70 миллион сомни ташкил этади», — деб билдиришди махсус хизматдан.

Матбуот хизматидан лотереяни қонуний ташкил этиш учун махсус лицензия кераклигини таъкидлашди. Мазкур факт асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Материалнинг муаллифи: Аделя Именова.