Максатбек Токтомушев муфтиятга тегишли тўловларни қайтариб бергани айтилди

251

Собиқ муфтий Максатбек Токтомушев Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасига (ҚМДБ) тегишли барча тўловларни қайтариб берди. Бу маълумотни «Клооп» журналистига муфтиятдан тасдиқлашди.

Бироқ маблағ миқдори ошкор қилинмаган.

Токтомушев мамлакатнинг муфтийлигидан 2021-йилнинг 10-февралида кетган. Аввалроқ МХДҚ Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасини молиявий қонунбузарликда айблаган эди. Токтомушев эса муфтийликдан кетганидан сўнг ҳибсга олиниб, СИЗОга киритилган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, муфтият раҳбарияти ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганларга тўланган 100 миллион сомдан ортиқ маблағни кредитга берган.

Токтомушевнинг ўзи 8 февралда муфтийликдан кетишидан икки кун олдин АКИpress нашрига интервью бериб, Қирғизистон мусулмонларининг дин идораси низомига қарамай, уни хизматидан ноқонуний олишга уринишаётганини айтиб берган.

У бунга Уламолар кенгашидагилар, собиқ муфтийлар ва «айрим давлат амалдорлари»  манфаатдор деб ҳисоблаган.

Кейинроқ, 12-февраль куни Токтомушев уй қамоғига чиққан.

Собиқ муфтий иши юзасидан ўз фикрларини президент Садир Жапаров ҳам билдирган. Президентнинг сўзларига кўра, Токтомушев Жапаров президентликка номзод бўлганида уни муфтийликдан четлаштиришга уринишлар бўлаётганидан шикоят қилган. Шундан сўнг Жапаров ҳукуматга қўнғироқ қилиб, амалдорлардан диний ишларга аралашмасликни талаб қилди.

Инаугурациядан кейин эса Жапаров муфтий ва унинг мухолифлари билан учрашди. Муфтийдан норози бўлганлар дин арбобини «анъанавий» исломни тарғиб қилмаётганликда, ҳаж зиёратига кетадиган маблағларни йўқ қилишда айблашган. Президентнинг сўзларига кўра, унинг ўзи бухгалтерия аудитини ўтказишни таклиф қилган.