Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги томонидан «Тамаки ва таркибида никотин бўлган маҳсулотларнинг энг кам чакана нархларини белгилаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат 1 август куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.
Ҳужжатга кўра, минимал чакана нархлар қуйидагиларга таъсир қилади:
- сигареталар;
- Қиздирилувчи таркибида тамакаи бўлган маҳсулотлар (стик);
- бир марта ишлатилувчи электрон сигареталар.
Шундай қилиб, 2023-йили сигарет билан стикнинг бир қутисининг минимал нархи 105 сомни ташкил қилади. Никотин суюқлиги бор бир марталик электрон қурилма 350 сом бўлади. Энг арзон нарх – бу чакана савдо нуқталарида сигарет, стик ва бир марта ишлатилувчи электрон қурилмаларнинг сотилмаслиги керак бўлган нархи.
Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотига кўра, ҳозирда фильтрли сигаретларнинг ўртача нархи қарийб 94 сом, қизитилувчи тамакили стиклар — 102 сом, бир марталик электрон сигареталар эса 250-300 сомни ташкил этади.
Муассаса бундай маҳсулот Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистонга нисбатан Қирғизистонда энг архон нархда эканини таъкидлайди.
Шу билан бирга, қарор лойиҳасига кўра, 2026 йили сигарет ва стикнинг бир қутисининг минимал нархи 140 сомгача, бир марталик никотинли электрон сигареталарнинг нархи эса700 сомга чиқиши керак.
Нархларни Давлат солиқ хизмати назорат қилади. Ҳужжатда айтилишича, солиқ хизмати тамаки маҳсулотлари, жумладан, қизитилувчи тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар ва улар учун ишлатилувчи суюқлик нархларини қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлади.
«Нархни ошириш орқали ёшлар учун эришиш имкониятининг пасайиши, тамаки маҳсулотлари истеъмолчилари сонининг қисқаришига, тамаки маҳсулотларининг минимал нархининг ошиши эса солиқ тушумларининг ошишига олиб келади», — дейилади лойиҳанинг асосномасида.