30-июль куни «Дев Чингиз» лақаби билан машҳур бўлган криминал авторитет Чингиз Жумагулов №21 қамоқхонадаги камераларнинг бирида ҳалок бўлди. Жазони ижро этиш хизматидан криминал авторитет ўлдирилган дея таъкидлашди.
Олинган маълумотга кўра, уни камерадоши «шахсий адовати» асосида ўлдирган.
«Уни ўлдирган шахс жиноятини тан олди. Воқеа тафсилотларини тегишли идоралар текширмоқда», — деди маҳкамадан.
Жумагулов 15-июль куни Бишкек шаҳрида қўлга олиниб, Биринчи май туман суди уни 1-сентябргача СИЗО-1га қамоқда қолдирган.
МХДҚдан криминал авторитет уюшган жиноий гуруҳни ташкил этиш ва хусусий тадбиркорлардан кўп вақтдан буён катта миқдорда пул талаб қилишда гумонланаётганини айтган.
«Дев Чингиз»ни қўлга олиш
8-июль куни бир қатор нашрлар криминал авторитет Чингиз Жумагулов билан МХДҚнинг 0 «Альфа» махсус хизмати ўртасида отишма бўлганини ёзиб чиққан. Уларнинг маълумотига кўра, спецназ криминал авторитетни қўлга олишга ҳаракат қилган, аммо у қочиб кетган. Ўшанда Жумагуловга ўқ теккани айтилган.
Эртаси куни эса Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жумагуловни хибсга олиш ҳаракати ва отишма ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди деган.
Аммо махсус хизмат 8-июлда Чуй вилоятида уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш чора-тадбирлари олиб борилганини инкор қилмаган.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда МХДҚнинг талабларига бўйсунмай кетиб қолган машина ҳайдовчиси билан Жумагуловни ушлашга ИИВ томонидан берилган йўлланма маълумотноманинг сурати тарқаган. Маълумотномада Жумагулов «Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси» қатори кўрсатилган.
Аммо ИИВ вакили Тилек Оторов Жумагуловни қўлга олишга йўналтирилган маълумотнома берилмаганини айтган. У ижтимоий тармоқларда тарқаган маълумотноманинг сурати «ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас» деб огоҳлантирган.