Боткен: Ўзбекистондан 12 тонна ўғитни ноқонуний ташиб келаётган шахс қўлга олинди

293

Боткен вилоятида 12 тонна ўғитни Ўзбекистондан ноқонуний ташиб келаётган 19 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан маълум қилишди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумондор Бўз-Адир – Боткен автомобил йўлида бораётганда қўлга тушган.

«Машинани текшириш вақтида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 тонна минерал ўғит топилган. Олинган ҳисоботларга кўра юкнинг нархи 480 минг сомни ташкил қилади», — дея таъкидлашди МХДҚдан.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Боткен вилоятининг божхона хизмати текширув ишини бошлади.

Жорий йилнинг 30-апрель ойида Боткен вилоятининг Лайлак тумани орқали Тожикистонга умумий ҳажми 4 тоннани ташкил қилган минерал ўғитни олиб ўтишни кўзлаган ҳайдовчи қўлга олинган.