«Ҳеч ким жавобгарликка тортилмади». «Олтин қум»да қувур тортиб кетган Ситниковнинг ўлимига бир йил

292

Бундан роппа-роса бир йил аввал, 2021 йили 27 июль куни Иссиқкўлдаги «Олтин қум» панционатидаги аквпаркнинг сув қувури 18 ёшли Станислав Ситниковни тортиб кетган. Қувурнинг диаметри 50 см бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ситниковнинг дўстлари уни оёғидан ушлаб қолишга ҳаракат қилишган, аммо йигитни қувурдан олиб чиқа олишмаган.

Станислав Ситниковнинг жасадини фақат олти соатдан кейин олиб чиқишган. Унда қутқарувчилар ерни қазиб, қувурни кесишган.

«Олтин қум» панционатининг ҳудудидаги аквапаркдаги қутқарув ишлари. Сурат: ФВВ матбуот хизмати.

Кейин суд –тиббий экспертиза тайинланиб, Станислав Ситников механик бўғилиш, яъни юқори нафас йўлларига сув тўлиб қолгани сабабли бўғилиб қолган деб аниқланган.

Хавфсизлик қоидаси бузилган

Даҳшатли воқеадан кейин Станислав Ситниковнинг яқинлари гувоҳларга асосланиб, аквапаркда техник хавфсизлик қоидалари сақланмаганини айтиб, ҳатто қутқарувчи бўлмаганини маълум қилишган.

Воқеа гувоҳларидан бири Адинай Эрмек қизи болани насос сўра бошлаганда уни ўчиришни сўрашган, аммо аквапарк ходимлари «маъқул бўлмаганини» айтган.

«Болани тўлиқ сўриб кетмасидан дўсти сувни ўчиринг деб аттракционни ишлатаётган болани олдига борган. У рози бўлмаган. Фақат қачон бола тўлиқ кириб кетганида сувни ўчиришган», — деган у.

Эрмек қизи қутқарувчилар кеч келиб эътиборсизлик қилганини ҳам айтган. Ўша воқеадан сўнг аттракцион эгаси келиб, милиция ходимлари билан гаплашганидан кейин «кўринмай кетди» деган.

Тўхтатилган жиноят иши

Кўп ўтмасдан Иссиқкўл туман ИИБи «Эҳтиётсизлик туфайли қотиллик қилиш» моддаси билан судгача тергов бошланган. Давлат экотехинспекциянинг Иссиқкўл тумани бўйича бошқармаси Ситников вафот этган «Олтин қум»даги аттракцион ноқонуний ўрнатилганини аниқлаган. Аммо текшириш таъқиқланган мораторий туфайли чораларни кўра олишмаганини маълум қилган.

Kaktus Mediaʼ мухбирлари Ситников ҳалок бўлган аквапарк «Дельфин Ленд» панционатига тегишли эканини аниқлаган. Мазкур панционат асосчиларидан бири ва «Дельфин Ленд»нинг директори Айдар Текебаев эканлиги ошкор бўлган. Шунингдек асосчилар таркибида экс-президент Сооронбай Жээнбековнинг аёлининг қудаси, «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Алиярбек Абжалиевнинг рафиқаси — Гулсара Сулайманова ҳам борлиги айтилган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Станислав Ситниковнинг ўлими бўйича тергов якунланиб, иш судга ўтган. Тергов якунида тадбиркор Айдар Текебаев «Истеъмолчилар учун хавф туғдириш» (Жазо кодексининг эски таҳрири) моддаси бўйича жиноят қилган деб кўрсатилган.

«Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларидан тадбиркор аттракционнинг сув сўрадиган насос бор ҳудудга тушиш мумкин эмаслигини ва хавфли ҳудуд эканини билиб туриб хавфсизлик белгиларини ўрнатмаганини таъкидлашди. 500 мм қувурнинг охирига хавфсизлик жиҳози тўсиқлар билан ўралмаган, у ўз фаолиятини давом эттириб, кўнгилочар сув-аттракционларини ишлатиб қўйиб, инсон ҳаётига хавф туғдирган», — деб AKIpress Иссиқкўл вилоят ИИБга асосланиб ёзган.

2022 йилнинг апрель ойида 18 ёшли Станислав Ситников ўлими бўйича тергов томонларнинг келишиб олиши туфайли якунлангани маълум бўлган. Иссиқкўл туман судидан келишув битими айбланувчи билан марҳум Станислав Ситников қонуний вакилининг ўртасида тузилганини билдиришган.

Аквапарк ҳозир нима бўлди?

«Дельфин Ленд» панционатидан «Клооп» мухбирига «Олтин қум»нинг пляжида фақат болалар аквапарки ишлаётганини билдиришди. У ердан аквапаркнинг қолган қисми қўлдаги сувни тўлдириш вақтида таъмирланаётганини маълум қилишди.

«Олтин қум» панционатининг пляжидаги аквапарк, 2022 йилнинг июль ойи. Сурат: Алимбек Кенешов / Kloop.

Айни пайтда «Олтин қум» панционати ҳар доимгидай дам олувчиларни қабул қилмоқда.