Иссиқкўлда пирсдан сакраб бўйин умртқаси синган беморларнинг сони кўпайгани айтилди

197

Миллий госпиталнинг шифокорлари Иссиқкўлда пирсдан сакраб, жабрланганлар сони ортиб бораётганидан хавотирда. Улар «Клооп»га интервью бериб, бир ҳафтанинг ичида  бўйин умуртқаси синган беш нафар бемор келиб тушганини, улар 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёш йигитлар эканини билдиришди.

Миллий госпиталнинг реанимация бўлими мудири Гулжан Жузумалиева АКИpress нашрига берган интервьюсида бундай жароҳат одамнинг умри учун жуда хавфли бўлиши мумкинлигини айтган.

«Биз жуда кўп иш қиляпмиз, аммо натижа етарли эмас - бу қўрқинчли патология. Умртқасига шикаст етган одамни дунё юзи бўйича оёққа тургизиш мумкин эмас.  Бундай ҳолатларнинг 95%и ўлим билан тугайди», — деди у.

№1 нейротравма бўлимининг мудири Эмилбек Эсенбоевнинг айтишича, муаммо  дам олувчилар сакрашдан аввал сув ости қандай эканига қарамай боши билан шўнғиётганида.

«У ерда арматура, тош бўлиши мумкин. [...] Мавсум давомида ўнлаб беморлар қабул қилинади. Ёзда  фақат ёшлар келиб тушган эпидемия бошланади. Болалар гул ёш даврида ногиронга айланади. Шунинг учун, илтимос, бошинглар билан пастга сакраманглар, ёкни ундан олдин сувнинг ости қандай эканини, икки томонни қараб текшириб кўринглар. Дам олувчилар сувда сузаётиб ҳам сув устида бир-бирлари билан тўқнашиб кетишяпти. Шифокорлар, албатта, сизга юқори малакали ёрдам кўрсатадилар, улар операция қилишади. Аммо операция исталган натижа бермаслиги мумкин, одам умр бўйи ногирон бўлиб қолиши мумкин. Пирсдан сакраш ўлим билан тугаган ҳолатлар ҳам учрайдиШундай бўладики, искаладан сакраш ҳалокатли оқибат билан якунланади», — деб мурожаат қилди Эсенбаев.

Шифокор одамлар ўз соғлиғига бепарво муносабатда эканини, пляж мавсуми очилиши билан беморлар сони ортиб бораётганини таъкидлади. У касалхонада учинчи жонлантириш бўлими очилганини, аммо у ерда ҳам ўринлар етарсиз бўла бошлаганини қўшимча қилди.

Мақола муаллифи: Кайрат Бердишалиев.