«Достук»нинг 7-қаватидан қулаб, ҳалок бўлган қизнинг иши бўйича жиноят иши қўзғалгани йўқ

275

Милиция жорий йилнинг май ойида Бишкекдаги «Достук» меҳмонхонасининг 7-қаватидан номаълум шароитда қулаб ҳалок бўлган қизнинг иши бўйича жиноят ишини қўзғагани йўқ. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Свердлов туман ИИБнинг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Милициядан воқеадан жиноят аломати топилмаганини таъкидлашди.

3-майда Бишкекда 27 ёшли қиз «Достук» меҳмонхонасининг 7-қаватидан «номаълум шартда» қулаб вафот этган. Қиз олган жароҳатлари сабаб ўша ерда, тез ёрдам келгунча ҳалок бўлган.

Ўша вақтда милиция мазкур факт маълумотларнинг электрон журналига қайд этилиб, терговгача текширув бошланганини айтган эди.