Норин вилоятида жорий йилнинг олти ойида оиладаги зўравонликнинг 132 ҳолати қайд этилди. Зўравонлининг олдини олиш учун тегишли ишларни амалга оширмагани учун туман раҳбарларининг ўринбосарлари 10 минг сомдан жаримага тортилди.Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Вилоят ҳудудида 2022-йилнинг 6 ойида қайд этилган 132 оилавий зўравонликнинг 118 ҳолати аёлларга, 13и балоғатга етмаганларга нисбатан амалга оширилгани аниқланди. Уларнинг 64 таси жисмоний зўравонлик бўлса, 68и руҳий зўравонлик», — деб таъкидлашид назроат органидан.
Шу билан бирга, Норин вилоят прокуратураси беш туман ҳокимларининг ўринбосарларига «Ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодекс»нинг, «Расмий шахсларнинг меъёрий ҳуқуқ актларининг талабларини бузиш» моддаси билан иш очилганини таъкидлашди.
Иш судда кўрилиб, ўринбосарлар 10 минг сомдан жаримага тортилган.
Қирғизистондаги оилавий зўравонлик
ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган. Бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.
Зўравонликдан жабрланганларнинг аксарияти милицияга шикоят билан мурожаат қилмагани сабаб, рўйхатга олинмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан бир қанча кўп эканидан хабар беради.
Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — аксарият жиноят ишлари жарима пули тўлаш ёки жамоатчилик ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.
Одатда аёл кишининг эркак киши томонидан ўлдирилиши фемицид деб аталади. Бундай қадамга эркаклар аёллардан нафратланишидан, гендер жиҳатдан таҳқирлаш натижасида ёки давлат гендер зўравонлигига билиб туриб кўз юмган ҳолларда боришади.
Агар сиз шерингизнинг ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига дучор бўлсангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва давлат ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қила оласиз.