«Қонли январь»: Олмаотадаги кўргазмада мусиқачи Рузахунов портрети намойиш этилди

191

Олмаотада январь воқеасида жабрланганларга бағишланган «Умiт» кўргазмасида қирғизистонлик жазз мусиқачи Викрам Рузахунов портрети тақдим этилди. Бу ҳақда мусиқачи ўзининг Инстаграм саҳифасида эълон қилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Vicram Rouzakhunov (@vicrammusic)

«Шарши кун» лойиҳаси қозоғистонлик рассом Асхат Ахмедяровга тегишли. Дастлабки портретини у Викрам Ризахуновга бағишлаган.

«Бу сериядаги портретларнинг кўпи Qandy qantar’да (қозоқ тилидан: «Қонли январь») жабрланганларга ва Иккинчи Жаҳон урушида ҳарбий асирга тушганларга бағишланган. Менга муаллиф ёзгандай: «Сен январь қурбонларининг дастлабкисисан»», — деб ёзди мусиқачи.

Рузахунов сурат қайси техника асосида бажарилганини айтди.

«Рассомнинг техникаси муаллифнинг графикадаги асл қўлёзмаси ҳисобланади: олдиндан портретни «қуруқ мўйқалам» техникасида бажариб, Асхат сурат устида ўқ дори қўйиб, уни портлатган. Портлаган ўқ дорининг доғлари ҳужжатли суратнинг кўринишини ўзгартирган, образга эса драма қўшилган», — деган у.

Мусиқачининг таъкидлашича, рассомнинг энг аҳамиятли хабари — асирлар доимо сиёсий тизимлар тўқнашган фақат уруш майдонларида пайдо бўлавермайди.

«Янги тарихда, жамиятнинг фаол фуқаролари ўзининг давлатида яшаб туриб, тинч вақтда ҳам асирга айланмоқда!», — дея таъкидлади Рузахунов.

Қозоғистондаги норозиликлар ва тартибсизликлар

Норозиликлар 2 январда мамлакат ғарбидаги Янги-Озон шаҳрида бошланган. Унда аҳоли суюлтирилган газ қимматлаганига норози бўлиб, тинчлик намойишига чиқишган. Бир неча кундан кейин митинга бошқа шаҳар аҳолиси ҳам чиқиб, иқтисодий талаблар сиёсийга айланган. Норозилик вақтида ҳукумат истеъфосини ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини талаб қилишган.

Натижада 5 январга ўтар кечаси Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Аммо норозиликлар тўхтамай, баъзи шаҳарларда хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувлар бўлган. Энг оғир аҳвол Олмаотада бўлган, тўқнашувлар вақтида талончилик ҳам кузатилган.

Норозиликлар тўхтамаётган вақтда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев намойишчиларни «террорист» деб, «террорчилик хавфидан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

6 январга ўтар кечаси Арманистон бош вазири ва КХШТ раиси Никол Пашинян ташкилот Қозоғистонга тинчлик ўрнатувчи кучларни юбориш қарорини қабул қилганини билдирган

Ўша вақтда қозоқ ҳукумати ҳалок бўлганларнинг сони фақат 15 киши эканини билдирган. Тартибсизликлар вақтида 225 фуқаро ҳалок бўлган, 19 январда уларнинг сони яна иккига кўпайган.

Умумий январь воқеасида иштироки бўлган деган шубҳа билан 10 минга яқин одам ушланган. Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячилари ва қўлга олинганларнинг яқинлари вақтинча ҳибсда сақловчи жойда ва СИЗОда қийноқлар бўлганини билдирган.

Қозоғистон куч идоралари томонидан олиб борилган қийноққа Қирғизистон фуқаролари ҳам учраган. Энг катта резонанс Викрам Рузахунов ва Чолпонбек Сидиковнинг қийноқлари сабаб бўлди. Жазз мусиқачиси қийноққа солинган ва видео камерага ўзини айблаб гапиришга мажбурлашган, иккинчисининг иккала оёғи синган. Рузахунов ва Сидиқовга нисбатан қийноқлар қўллаш фактлари бўйича Қирғизистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам жиноий иш қўзғатилган.

Викрам Рузахуновнинг ҳибсга олингани Қозоғистоннинг «Хабар 24» телеканали лавҳасидан маълум бўлган. Эфирда калтакланган шахсни кўрсатилиб, у ўзининг ишсиз қирғизистонликман деб таништирган ва 200 доллар учун тартибсизликларда иштирок этганини айтган.

Июль ойида, экспертиза Қозоғистонинг махсус хизмати қийноқ вақтида мусиқачининг танасига оғир зарар келтирганини аниқлаган.

Рузахунов айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тўпланган материаллар Қирғизистоннинг Бош прокуратураси орқали Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига юборилганини билдирган.