19-июлда Ўш шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган уч қаватли бинодан йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФҲВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, ёнғин чиққани ҳақида соат 9:55да хабар келди. Ҳозирда воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда.
Дастлабки маълумотлар бўйича ёнғиндан жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ Ўш шаҳрининг қоқ ўртасида жойлашган Аравон кичик туманидаги Damak кафесида ёнғин чиққан.
Ёнғин кафенинг ёнидаги бошқа биноларга ҳам ўтиб кетган. Жами бўлиб ёнган ернинг майдони 300 квадрат метрни ташкил қилган.