Ўш: «Биринчи турар жой» кооперативининг етакчиси Исматиллаев бир ойга қамоққа олинди

268

Ўш шаҳар суди 18-июлда «Биринчи турар жой» кооперативининг етакчиси Бердияр Исматиллаевнинг эҳтиёт чорасини кўриб, 15-августга қадар қамоққа олди.

Бердияр Исматиллаевнинг устидан «Товламачилик» ва «Ишониб берилган мулкни ноқонуний эгаллаб олиш» фактлари билан жиноят иши қўзғалиб, 16-июлда қўлга олинган.

Ўш шаҳар ИИБнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб «Биринчи турар жой» кооперативига норози бўлган мижозлар милицияга ариза билан мурожаат қила бошлашган.

Турғунлар мазкур кооперативга пулларини солиб, аммо ваъда қилинган мулкни олмаганидан шикоят қилишган. Жами бўлиб келтирилган зарарнинг миқдори 18 миллион 188 минг 260 сомни ташкил қилган.

Аввалроқ, 22-мартда «Биринчи турар жой кооперативи» ташкилотига норози бўлган ўн нафардан ортиқ турғун Ўш шаҳар ИИБ биносининг олдига митингга чиққан. Тўпланганлар Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятининг ҳудудларидан келганини айтишган.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «Биринчи турар жой» кооперативи 2017-йили рўйхатдан ўтган. Директори сифатида Бердияр Исматиллаев кўрсатилган. Асосчилари эса — Канибек Колдойконов, Асел Касимбекова, Жанарбек Сатикеев, Жанна Теркина, Бердияр Исматиллаев, Нургул Кошбакова ҳамда Николай Алещенко.

Жорий йилнинг 11-июлида «Ихсан» кооперативининг етакчиси Акинай Бекмурзаеванинг устидан «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки сарфлаш» моддаси билан иш қўзғалиб, қўлга олинган. 14-июлда эса Биринчи май туман суди гумонланувчини икки ойга қамоққа олиш қарорини чиқарган.

ИИВдан жорий йилнинг март ойидан бошлаб ўлканинг барча ҳудудларидан мазкур кооперативнинг устидан аризалар тушганини билдиришган. Терговнинг давомида жами бўлиб келтирилган зиён 121 млн 313 минг 950 сомни ташкил қилингани аниқланган.