Аламудундаги йирик ёнғин: 200 бошдан ортиқ мол ва 30 000 боғ пичан ёниб кетди

328

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати кеча, 17 июлда Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги фермада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин тунги соат тахминан 02:03 да чекловга олинган. Ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўринбосари бошчилигидаги тезкор гуруҳлар, туман ва шаҳар тез тиббий ёрдам хизматларининг бир неча отряди, ўт ўчириш бўлими ҳамда ёнғин-қутқарув хизматининг тезкор гуруҳи жалб қилинган.

«Ҳозирда уни тўлиқ ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин майдони 2000 квадрат метрни ташкил этган. Ёнғин натижасида 223 бош буқа ва 30 минг ўрам пичан ёниб кетган.

Материални Қайрат Бердишалиев тайёрлади.