Зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинган актёр Чингиз Мамаевнинг рафиқаси Элмира Тагаева турмуш ўртоғига қўйилган айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у SuperTV телеканалига берган интервьюсида билдирди.
Тагаеванинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи уни калтаклаган ва шафқатсизларча зўрлаганликда айбланган, экспертиза натижаларига кўра, Мамаевдан биологик материал топилмаган. Шикоят ёзганлар эримнинг қизиққонлигидан фойдаланган деб аниқ айта оламан дейди у.
«Энди мен фақат судга ишонаман, адолат қарор қилсин [...] Чингизнинг ўзи аччиқ-аччиқ йиғлаб, “Мен ҳеч нарса қилмадим. Агар айбдор бўлсам, қанча десалар шунча йил қамоқда ўтирардим" дея йиғламоқда. У шунчаки кесилиб кетишини хоҳламайман деяпти», - деди Тагаева.
Шу билан бирга, Нуркан Турсунбаев, Кумондор Абилов бошчилигидаги маданият ходимлари президент Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, уч ойдан бери қамоқда қолаётган актёр иши адолатли текширилишини сўраган.
Қирғизистон Халқ артисти Нуркан Турсунбоев Чингиз Мамаевга туҳмат қилинган, деб ҳисоблайди.
«Чингиз шундай ёмонотлиқ бўлганини эшитганимдан бери юрагим оғрийди. Буни мен Чингизга қилинган махсус қопқон деб ўйлайман. У Аликул Осмонов образини жонлантирган. Мен унинг оиласини жуда яхши биламан. Менга ҳам тўсиқлар кўп бўлган, Таттибубу Турсунбаевага ҳам тўсиқлар кўп эди. Аммо адолат ғалаба қозонган. Шунинг учун менимча, Чингиз оқланиши керак», — деди у.
Бошқа томондан, Қирғизистон халқ артисти Кумондор Абилов ҳамкасбининг айби исботланмаган бўлса ҳам, ҳибсда қолаётганидан норози бўлди.
«Биз аллақачон ҳақиқат талаб қилиб мурожаат қилганмиз. Мамаев уч ойдан ортиқ вақтдан бери қамоқда. Ҳали адолатнинг охирини кўрмаяпмиз. Тиббий экспертиза айбдорлигини исботламади. Унинг оқланганига қарамай, шунча йил қамоқда сақланаётгани бизни ҳайратга солади. Шу боис мурожаат қилиб, Президент Садир Жапаров маданият ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, деб ўйлаймиз», — деди Абилов.
Милиция нима дейди?
Свердлов тумани ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати «Клооп»га иш ўрганилиб, судга юборилганини маълум қилди.
«Ушбу ҳолат юзасидан «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари» ва «Зўрлик ишлатиб жинсий алоқа ҳаракатларини қилиш» моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари якунланди. Ҳозирда бу иш судга ўтказилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Свердлов туман суди матбуот хизмати Мамаев иши бўйича 14 июлга белгиланган суд мажлиси 21 июлга кўчирилганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, туман суди биносида электр таъминотида узилишлар бўлгани сабабли мажлис қолдирилган.
Шу йилнинг март ойида актёр Чингиз Мамаев хорижлик аёлни зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Дастлаб у Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинчалик ҳибсхонасига жойлаштирилди. Кейинроқ Свердлов туман суди Мамаевни 30 августга қадар СИЗО-1га ҳибсга олди.
Театр ва кино актёри Чингиз Мамаев 2012-йилда шоир Аликул Осмонов ҳақидаги «Давр ва Аликул» номли биографик фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этган.