Ўш: Аравачадаги болани багажга  ўтқазган такси ҳайдовчиси қўлга олинди

275
Сурат: Азамат Ормокеев

Ўш шаҳрида аравачадаги ёш болани машина юкхонасига ўтқазган такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБ патрул хизмати хабар берди.

Милициядан унга «Одам ташиш қоидаларини бузиш» моддаси бўйича баённома тузилиб, жарима солинганини айтди.

13 июль куни маҳаллий фаол Азамат Ормокеев шаҳарнинг Абсамат Масалиев кўчасидан сурат эълон қилган. Унда «Хонда Фит» юкхонасида аравачада ўтирган ёш бола тасвирланган.

Суратда аравачанинг бир қисми машинадан ташқарига чиқиб қолганини кўриш мумкин. Шу сабабли, ёш боланинг хавфсизлиги таъминланмаган.

Ормокеев бу воқеада «ҳайдовчи жазоланиши керак»лигини қайд этди.