Дача-СУ жабрдийдалари учун йиғилган 30 миллион сомдан ортиқ маблағ бюджетга ўтиб кетган – комиссия аъзоси

276

Дача-СУдаги авиаҳалокат сабаблари ва шароитларини ўрганиш бўйича жамоат комиссияси аъзоси Дилбар Алимова жабрланганлар учун йиғилган пулнинг бир қисми бюджетга ўтиб кетганини билдирди. Бу ҳақда Алимова Фейсбук саҳифасида ёзди.

Унга кўра, 30 миллион 283 минг сом бюджетга, яна 390 минг 455 сом ижтимоий жамғармага ўтказилган.

«Нима учун? Деган саволни бердим, чунки бизнинг фуқаролар бюджетни қўллаб-қувватлаш учун маблағ киритмаганку? Бу ўша пайтдаги комиссия қарори бўлган, деб жавоб беришяпти», — деб ёзади Алимова.

Дача-СУдаги фожиа ва товон пули

«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017 йили январда Дача-Су қишлоғига қулаган. Самолёт Гонконгдан Истанбулга учаётган ва Бишкекнинг «Манас» аэропортидан ёқилғи қуйиб олиши керак бўлган. Самолёт аэропортга етмай, аэропортга яқин жойлашган қишлоққа қулаб, 26 уйни бузган.

Самолёт қулаши оқибатида экипажнинг тўрт аъзоси дохил 39 киши ҳалок бўлган. Қирғизистон ҳукумати етказилган зарарни 186 млн сомдан ортиқ деб баҳолаган.

ФВВ бошлиғи 14 июль куни бўлиб ўтган жамоат комиссияси йиғилишида авиаҳалокатдан сўнг жабрланганларга ёрдам сифатида махсус ҳисобга 151,4 миллион сом йиғилганини маълум қилди. Унга кўра, маблағлар 2017 йил 19 январдан бошлаб йиғилган. Махсус ҳисоб 2018 йилнинг 12 январида ёпилган.2017 йилнинг июнь ойида ФВВнинг ўша пайтдаги раҳбари Кубатбек Бўронов беэътибор бўлмаган фуқаролардан йиғилган 102 миллион сом қандай тақсимланганини айта олмаслигини билдирган.

“[Жабрланганларга] берилган пул миқдорини мен айта олмайман, лекин бу яхши миқдор ва барча томонларни қониқтиради. […] Бизга уларнинг аксарияти тақсимланган маблағлар эвазига уй сотиб олгани маълум. Қанча одам уй сотиб олганини айта олмайман. Ҳеч қандай муаммо қолмади. Ҳукумат ўз зиммасига олган барча вазифаларни тўлиқ бажарди», — деди у ўшанда.

Самолётга эгалик қилувчи Туркиянинг ACT Airlines авиакомпанияси ва Қирғизистон ҳукумати ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига саховатли пул тўлаган. Бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан улар товон пул миқдорини ошкор қилмадилар.

Дача-СУ қишлоғидаги фожиа бўйича комиссия

2021 йилда Халқаро авиация қўмитасининг авиаҳалокатни текшириш комиссияси Бишкек қишлоғида ҳалокатга учраган «Боинг-747» самолёти бўйича ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди.

Текширувдан олдин айтиб келинган об-ҳаво (самолёт ҳалокатга учраган куни кучли туман бўлган), самолёт техник жиҳатдан носоз дейилган версиялар нотўғри бўлиб чиқди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Қирғизистон диспетчерлари борт қўнишга рухсат сўраганида, ҳамма нарсани талаб бўйича бажарган. Самолёт ҳалокатига экипажнинг қарори сабаб бўлган.

Ҳисоботда қайд этилганидек, самолёт ҳалокатига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди: «экипаж «Манас» аэродромига учишдан олдин жадвалларни кўриб чиқиш орқали етарли даражада тайёргарлик кўрмаган» ва «экипаж самолётнинг парвоз баландлиги камайтириш учун параметрларни танлашда мос бўлмаган қарор қабул қилган».

Аммо жорий йилнинг 10 май куни Президент Садир Жапаров Дача-СУ қишлоғига қулаган юк самолёти билан содир бўлган авиаҳалокат сабаблари ва шароитларини ўрганиш бўйича жамоатчилик комиссияси ташкил этилишини маълум қилган.

Жапаровнинг қайд этишича, Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) қарорига қарамай, «жамиятда ҳали ҳам саволлар бор». Жапаров комиссия Дача-СУ фожиасини «холис ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида» тузилганини айтган. Президент фармонига кўра, жамоат комиссияси 2022 йил 1 ноябрга қадар авиаҳалокатга сабаб бўлган ҳолатлар, сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисида хулоса чиқаради ва Дача-СУ қишлоғи аҳолисининг муаммоларини комплекс ҳал этиш бўйича таклифларини бериши керак.