Сўнги кеча-кундузда мамлакатда СOVID-19 юқтиришнинг 14 янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
Маълумотга кўра, касалликка чалинганларнинг ҳаммаси Бишкек шаҳрида. Бир киши касалхонага ётқизилиб, 13 бемор уй шароитида даволанмоқда.
Вирусни юқтирганларнинг ичидан 10 киши ковид белгилери туфайли мурожаат этган бўлса, тўрт нафарида симптомлар бўлмаган. Бир киши чет элга кетиш учун ПЧР-тест топширганда касалланганини билган.
COVID-19 юқтирганларнинг иккиси вакцинанинг икки дозасини тенг олганлар экани айтилди.
Республика штаби 11-июлга нисбатан Қирғизистоннинг барча ҳудудларида яшил зонада эканини, аммо сўнги ҳафтада репродуктив рақам кўпайиб бораётганини кўрсатаётганини қўшимча қилди.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 200 мингдан ортиқ қирғизистонликка вирус юқиб, уч минга яқин шахс вафот этган.