Норин: Хутор-Ак-Талаа Қишлоғидаги отишмага боғлиқ икки киши қамоққа олинди

308

Норин туманига қарашли Хутор-Ак-Талаа қишлоғидаги отишма бўйича уч кишининг эҳтиёт чораси кўрилди. Икки нафар гумондор қамоққа олиниб, биттаси уй қамоғига чиқди. Бу ҳақда «Клооп»га Норин вилоят судидан билдиришди.

Бунгача Хутор-Ак-Талаа қишлоғида ер талашишдан жанжал чиқиб, маҳаллий аҳоли тарафма-тараф бўлиб уришиб, ўқ отилган. Норин вилоят ИИБнинг матбуот хизмати 11-июлда ҳудудда милиция тушунтириш ишларини олиб борганини маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда Норин туман ҳукумат вакиллари ва вилоят милиция халқ билан учрашиб, жамоат тартибини сақлаш йўналишида қишлоқ аҳолисига тушунтириш ишларини олиб бормоқда», — дейилади милиция маълумотида.

Воқеа қандай бўлган?

7-июль куни Норин туманига қарашли Хутор-Ак-Талаа қишлоғида ер талашишдан жанжал чиқиб, турғунларнинг бири ҳамқишлоқларига ўқ отган. Ундан олти киши касалхонага тушиб, учтасига жарроҳлик амалиёти ўтказилганини хабар қилган.

Вилоят милиция маълумотига кўра, туман милицияга 30-40 киши К.Б исмли шахснинг уйини деразалари ва эшикларини тошбўрон қилаётгани ҳақида хабар тушган.

«Куч органи ходимлари борган вақтда тўпланганлар дарвоза ташқарисида тўхтаб турган“Субару-Аутбек” русумидаги машинага ўт қўя бошлаганда уй эгаси сақлаб юрган қуроли билан тўпланган элга қаратиб ўқ отгани аниқланди», — дея таъкидлашган вилоят милициядан.

Маҳкаманинг маълумотига кўра, жанжалгача мазкур қишлоқ турғуни К.Б. исмли фуқаро Тегерек-Кирчин участкасида 10 гектарга яқин ерни ноқонуний тўсиб олган. Натижада қишлоқ аҳолиси билан ерни тўсиб олган кишининг ўртасида жанжал чиқиб, улар бир-бирларининг устидан судга ариза ёзган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова операция қилинган уч кишининг аҳволи оғир эканини айтган. Жароҳатланганларнинг аҳволи ўрта деб баҳоланган.