«Абдиш-Ата» ва «Нефтчи» Қирғизистон мустақиллик кубоги яримфиналида

919

Чоракфинал ўйинларидан сўнг, биринчи яримфиналчилар аниқланди. Шимолий зонадан 1/2 финалга йўлланмани Қантнинг «Абдиш-Ата» жамоаси қўлга киритган бўлса, жанубдан Қўчқоротанинг «Нефтчи» футболчилари яримфиналга йўл олдилар.

26 июнда ўтган биринчи учрашувда қантликлар «Дордой-2» жамоасини йирик 4:0 ҳисобида ер тишлатдилар.

Жавоб ўйинидаги «Дордой-2»нинг «Абдиш-Ата» устидан 2:1 ҳисобида қозонган ғалабаси дордойчиларга ёрдам бера олмади – икки ўйин натижасига кўра, «Абдиш-Ата» футболчилари умумий 5:2 ҳисоби билан устин келдилар.

Жанубий зонада эса, «Нефтчи» жамоаси 3:0 ҳисобидаги техник ғалабани қўлга киритдилар. Сабаби улар рақиби Аравоннинг «Ак-Жол» жамоаси «маблағ муаммолари» сабаб, ўйинга кела олмаган.

Яна бир учрашувда эса, Ўшнинг «Алай» жамоаси меҳмонда «Энергетик» устидан 4:1 ҳисобида йирик ғалаба қозонди.

1/8 финал натижалари

Аввалги турда 1/8 финал учрашувлари доирасида тўрт ўйин ўтказилган.

1/8 финал беллашувининг биринчи ўйинида «Дордой» жамоаси «Дордой-94»ни йирик-6:1 ҳисобидаги ғалаба билан доғда қолдирган.

Бишкекнинг «Алга»си эса, «Живое пиво» билан кечган учрашувда 0:2 ҳисобида ўйинни бой берган.

Учинчи учрашувда Қантнинг «Абдыш-Ата» жамоаси Қора-Болта жамоаси дарвозасига киритган олти жавобсиз голи рақибни ер тишлатганди.

«Дордой-2» ва «Исик-Кол» жамоалари баҳсида эса, дордойчилар қўли устун келган.

Мусобақа формуласи

Қирғизстоннинг олий ҳамда биринчи лигаси жамоалари 1/32 финалдан мустақиллик кубоги ўйиларини бошлайдилар. Мустақиллик кубогини ўтказиш Қирғизстон футбол лигаси зиммасига юклатилган.

Аввалдан 32 жамоа икки «шимолий зона» ҳамда «жанубий зона» бўлиб 1/16 финал учун курашни бошлайдилар.

Биринчи босқич ўйинларидан сўнг, «шимолий зона» ҳамда «жанубий зона» чиққан 32 жамоадан 16си кейинги босқич [1/8 финал] учун курашни давом этдирадилар.

Учинчи босқичда жамоалар чоракфинал учрашувларини ўтказадилар ва ўйинлар якунга кўра яримфиналчилар аниқланади.

Яримфинал ўйинларидан сўнг жануб ҳамда шимолнинг энг кучли жамоалари қоладилар ва финалда Қирғизстоннинг якка ғолиби бўлиш учун кураш олиб борадилар.