13 ёшдаги қизнинг зўрланиши: Президент Жапаров бу каби «салбий кўринишлар»ни кескин танқид қилади

298

Президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев 13 ёшдаги қизнинг зўрланиши бўйича Садир Жапаровнинг позициясини билдирди. Бу иш бўйича тўрт нафар шахс гумондор қатори ўтмоқда, уларнинг икки нафари милиция ходими.

Султанбаев бу иш «жамиятни хавотирга қўйганини» таъкидлади.

«Ҳозирда иш судда кўриб чиқилмоқда, адолатли жазо берилишига ишонамиз. Бу аҳмоқларнинг қилмишларини ҳеч қандай шароитда оқлаб ёки жиноятларига енгиллик бериб бўлмайди. Бундай зўравонликка қўл урганлар давлат тизимида ишламаслиги керак. Жамиятни бундай аҳмоқлардан тозалаш керак. Президент Жапаров бу каби салбий ҳолатларни, айниқса, болаларга нисбатан бундай муносабатни кескин танқид қилади», — деб ёзди у Фейсбук саҳифасида.

Эрбол Султанбаевнинг баёнотидан скриншот.

Президент матбуот котиби давлат вояга етмаганларга, болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик учун қўлдан келганича барча ишларни давом эттиришини қўшимча қилди.

13 ёшдаги қизнинг зўрланиши

Февраль ойи охирида 13 ёшдаги қизга тажовузда гумонланиб, икки милиция ходими қўлга олинган. Бу ишда жами тўрт нафар киши айбланмоқда. Бир кун аввал ОАВда бу ишнинг тарихи чиқиб, қиз деярли олти ой давомида жинсий зўравонликка учраб келгани аниқ бўлди

Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоровул суд жавобгарлигига тортилиши мумкин. Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официант йигитга нисбатан қўзғалган иш якунланиб қолган.

Ишнинг материаллари судга ўтказилган. Қизнинг яқинлари гумондор милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетиши мумкин деб хавотир олишмоқда.

5 июлда ўсмир қизнинг зўрланиши ҳақида хабарлар тарқаганидан кейин ИИВ биноси олдида зўравонликка қарши митинг ўтган. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишни, унинг ичида ИИВ бошлиғи Улан Ниязбеков истеъфосини талаб қилишган.

Депутат Дастан Бекешев эса, ички ишлар вазири «бундай ваҳший воқеалардан хулоса чиқармайди ва ўз ишини одатдагидек давом эттирмоқда» деган. Вазирлик депутатга жавоб бериб, муассаса томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўплиги қайд этилган.

Шу куни фуқаролик фаоллари, хотин-қизлар ташкилотлари вакиллари Президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Улар президентдан аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратишни сўради.

Президент Садир Жапаров маъмурияти эса мурожаатга жавоб қайтарди ва «бундай фожиали воқеалар бу борадаги ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади» деди.

Ўсмир қизнинг зўрланиши бўйича кейинги суд мажлиси 8 июлда Бишкекнинг Свердлов туман судида бўлади. Ўша куни суд биноси олдида болаларга нисбатан зўравонликка қарши митинг ўтади.