«Хавфсизлик кафолати йўқолиб бормоқда». Кадир Маликов тажовузга учраган 13 ёшли қиз ҳақида

257

13 ёшдаги қизнинг зўравонликка учраши жамиятимиз ва тизимнинг деградацияси жуда чуқур эканини кўрсатмоқда. Бундай фикрни муфтийнинг собиқ ўринбосари Кадир Маликов Фейсбук саҳифасида билдирди.

«Шундай ҳаром жиноятга милиция ходимлари аралашган бўлса, унда гап ҳар бир фуқаронинг, уларнинг оиласи хавфсизлиги ҳақида бўлиши керак. Аслини айтганда, янгиликларни очсанг салбийлик жуда кўп, бизда зўравонлик жуда кўп бўлмоқда, айниқса аёллар билан болаларга нисбатан. Қаерга қараб кетяпмиз? Йилдан йилга ҳаёт, виждон, қадр-қиммат, мулк хавфсизлигига бўлган кафолат озайиб бормоқда», — деб ёзди у.

Маликов жазони кучайтириш зарур, суд адолатли ва бетараф бўлиши лозим деб ҳисоблайди. У қонун чиқарувчилар баъзи қоидаларга ва «гуманизм»га таяниб, маньякларга, бачабозларга ва қотилларга энг олий жазо чорасини кўриб чиқмаётганидан афсусда. «Тизимнинг коррупциялашганини қўллаш орқали жазодан қутилиб кетганлар бор. Суд тизими ва жазонинг адолатсизлиги давлатнинг асосини бузиб, унга ишончни қолдирмаяпти», — деб ҳисоблайди Маликов.

Муфтийнинг собиқ ўринбосари давлат ҳар бир шахснинг ҳаётини, қадр-қимматини ва мулк хавфсизилигини ва дахлсизилигини таъминлаши лозимлигини таъкидлади.

«Яратган Аллоҳ ҳар бир инсонга туғилганидан бошлаб бу ҳуқуқларни берган, бунга ҳужум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун Ислом динида оғир жиноятлар учун ўлимга маҳкум қилиш жазолари қаралган», — деб якунлади Маликов.

13 ёшли қизнинг зўрланиши

Кадир Маликов ушбу баёнотини 13 ёшли қизнинг зўрланиши жамиятни хавотирга солган вақтда берди. Бу иш бўйича Бишкекда суд иши бошланган.

Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоровул суд жавобгарлигига тортилиши мумкин. Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официант йигитга нисбатан қўзғалган иш якунланиб қолган. Ишнинг материаллари судга ўтказилган. Қизнинг яқинлари гумондор милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетиши мумкин деб хавотир олишмоқда.

Қиз отасининг сўзларига кўра, қизига нисбатан зўравонлик 2021 йилнинг августидан 2022 йилнинг февралигача тўхтамаган.

5 июлда ўсмир қизнинг зўрланиши ҳақида хабарлар тарқаганидан кейин ИИВ биноси олдида зўравонликка қарши митинг ўтган. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишни, унинг ичида ИИВ бошлиғи Улан Ниязбеков истеъфосини талаб қилишган.

Депутат Дастан Бекешев эса, ички ишлар вазири «бундай ваҳший воқеалардан хулоса чиқармайди ва ўз ишини одатдагидек давом эттирмоқда» деган. Вазирлик депутатга жавоб бериб, муассаса томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўплиги қайд этилган.

Шу куни фуқаролик фаоллари, хотин-қизлар ташкилотлари вакиллари Президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Улар президентдан аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратишни сўради.

Президент Садир Жапаров маъмурияти эса мурожаатга жавоб қайтарди ва «бундай фожиали воқеалар бу борадаги ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади» деди.

Ўсмир қизнинг зўрланиши бўйича кейинги суд мажлиси 8-июлда Бишкекнинг Свердлов туман судида бўлади. Ўша куни суд биноси олдида болаларга нисбатан зўравонликка қарши митинг ўтади.