Жалолобод вилоят милицияси ижтимоий тармоқларда тарқаган «дугонаси калтаклаган қиз вафот этди» деган хабарни инкор қилди. Маҳкамадан «Клооп»га билдиришганидай, видео лавҳадаги калтакланган аёл билан жанжаллашган қизларнинг алоқаси йўқ.
Нима бўлди?
Бунгача Жалолобод шаҳар мериясига яқин, марказий кўчаларнинг бирида ёш қиз дугонасининг сочини бураб судраб, юзига тепган видео тарқаган.
Ҳуқуқ тартибот идорасининг матбуот хизмати, мазкур воқеа 2022 йили 7 июнда бўлганини билдирди. Видеодаги 19 ва 16 ёшли қизлар Жалолобод шаҳар ИИБга олиб келиниб, воқеа тафсилотлари текширилган.
Маълумотда, улар дугоналар экани айтилиб, суд-тиббий экспертизадан ўтишдан бош тортишгани, бир-бирларига даъвоси йўқлигидан ариза ёзмаганини қўшимча қилишди.
Кейин, ижтимоий тармоққа яна бир видео тарқаб, бунгача Жалолобод мериясининг олдида дугонаси калтаклаган қиз вафот этди деган. Вилоят милицияси видео лавҳадаги калтакланган аёлнинг воқеаси жорий йил 29 майда Сузоқ туманида бўлганини билдирди.
«Унда турмуш ўртоғи маст ҳолатда рафиқасини калтаклаган. Оқибатда 38 ёшдаги аёли оғир жароҳат туфайли, уйида вафот этган. Ҳозирда марҳумнинг турмуш ўртоғи ҳибсга олинган», — дея таъкидлади матбуот хизмати.