Муфтият гўштнинг қиммат бўлишига аёлларнинг либоси сабаблигини айтган имомнинг сўзини текширади

252

Ижтимоий тармоқларда Бишкекнинг Свердлов тумани имом-хатиби Садибакас Дооловнинг ем-хашак нархи ошиши билан бир қаторда гўшт нархининг ҳам кўтарилишига аёллар кийган кийимлари сабаб бўлаётгани ҳақида айтган видеоси тарқалди.

«Гўшт қимматлади дейишмоқда. Ҳа, гўшт қимматлади, қимматлайдида. Ем-хашак қимматлаётган бўлса, яйлов торайиб борса, албатта қимматлайдида, нега қимматламасин. Унинг қимматлашига яна бир сабаб бор. Яхшилаш эшитиб, айланайин оталар, оналар, бувилар, бувалар, тоғалар. Ҳурматли эркаклар, ҳурматли оналар яхшилаб қулоқ тутинг, номусингизга тегадиган қаттиқ гапни айтаман: гўшт бозорида гўштнинг нархи осмон боши, отангни гўри деганлар бир четдан топилади. Қачон қимматлайди биласизми? Қачонки сиз яшаган ҳудудда аёлларнинг танаси арзонлаб, йўғон сони бармоғидай ёки қўлидай қилиб кўрсатиб босиб қолса, номус қилиб бир оқсоқол «ҳой бери келчи, кимнинг қизисан? Ёп мана бу этагингни, узун қилмайсанми, уялмайсанми? Қандай бетинг йўқ? Кимнинг қизи бу? Деб ота-оналарини суриштирмаган оталарнинг сабабини аёлларнинг гўшти арзонлади. Аёлларнинг гўшти арзонлагани сабаб бозордаги қўйнинг гўшти қимматлади», — деган у.

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасидан диний ходимлари видеода ёзилган сўзларни нима мақсадда айтганини аниқлаш учун текширув бўлишини билдирди.

Дооловнинг ўзи кейинроқ «Азаттык»қа интервью бериб, сўзи «контексдан қирқиб олиниб, маъноси бузилганини» айтган.

У гўшт қимматлади дейишдан аввал «ҳар бир инсон феъл-атворини, одобини, тарбиясини тарозига солиши» керак деб қўшимча қилган.

«Мен фақат подшоҳни, халқни ва бозорни баҳона қилмайман. Гўштнинг нархи ошди дейсиз, лекин аёл, она, опа-сингиллар танаси очиқ юрганда нимага номус қилмайсизлар деган гаплар бор эди», — деган имом.

Саёҳатга ва тамаки чекишга тақиқ

Охирги ойда аёллар ҳақида салбий фикр билдирган ва уларнинг ҳуқуқларини чеклашни таклиф қилганлар орасида Имом Доолов ягона эмас. Бунгача Жогорку Кенеш депутати Шайлобек Атазов 18-20 ёшли қизларнинг ота-онаси ёки эри ҳамроҳлигисиз хорижга чиқишини тақиқлашни таклиф қилган эди.

Атазовнинг чиқиши ижтимоий тармоқларда салбий кайфият уйғотиб, тез орада Оқ уй олдида митинг бўлиб ўтди ва Атазовга депутатлик мандатини топшириш талаби қўйилди.

Шундан сўнг Бишкек эркин иқтисодий зонаси раҳбари Қудрет Тайчабаров «қирғиз қизлари хорижда фоҳишалик билан шуғулланаётгани мамлакат сармоявий муҳити ва имижига салбий таъсир кўрсатмоқда», деди.

Бундан ташқари, Тайчабаров яна бир баёнот бериб, қўшиқчилар, актрисалар, блогерлар, моделлар ва ижтимоий тармоқ юлдузлари Туркияга жинсий алоқа соҳасида ишлаш учун кетишаётганини айтди. Тайчабаров бу билан чекланиб қолмади ва қизларнинг чекишни тақиқлаш, бунинг учун тегишли қонун қабул қилиш зарурлигини таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, унинг бунгача айтган гапларини танқид қилган қизлар сигарет чекишади.