«Азаттык» таҳририяти раҳбари Айзада Касималиева 5 июлда Бишкекнинг Ленин туман милициясига гувоҳ қатори сўроқ бериб чиқди. Сўроқ 2,5 соат давом этган.
«Азаттык» шаҳар милициясининг хатини эълон қилди. Унда мухолиф сиёсатчи Равшан Жээнбеков давлатнинг ташқи қарзи ҳақида баёнотида баъзи ОАВ, уларнинг ичида «Азаттык» маълумотларини манба қатори кўрсатгани айтилди.
«Ленин туман милициясининг катта терговчиси Тилек Мамитов сўроқда «Азаттык» сайтига эълон қилинган бир нечта янгиликка алоқадор савол бериб, ундаги маълумот манбаларига қизиқди. Бундан ташқари «Азаттык» сайтига чиққан бир нечта мақоладаги хабар бўйича тушунтириш сўраган расмий илтимоснома берилди. Шунингдек терговчи сўроқ қайсидир бир иш доиирасида эмас, маълумот олиш мақсадида уюштирилганини билдирди», — деб ёзди нашр.
1 июлда кечга яқин экс-депутат Равшан Жээнбеков қўлга олиниб, Бишкекнинг Ленин туман ИИБда сўроқ берган. Бунга сиёсатчининг ҳукумат жорий йилда Қирғизистон ташқи қарзини 1,3 млрд долларга кўпайтирмоқчи деган Фейсбукдаги хабари сабаб бўлган.
Мазкур хабарни кейинроқ Молия вазирлиги инкор қилиб, у «у тубдан нотўғри экани», «жамоатчиликни чалғитишини» таъкидлаган.
Молия вазирлигининг маълумотига кўра, 2022 йилнинг 28 февралига нисбатан мамлакатнинг давлат қарзи 5 млрд 119,15 млн долларни ташкил қилади. Бу миқдорнинг 817,31 млн долларини ички қарз, 4 млрд 301,84 млн доллари эса ташқи қарзни ташкил қилади.
Президент Садир Жапаров интервьюларининг бирида ташқи қарзни тўлаш бўйича муддатнинг юқори нуқтаси унинг ҳокимиятла турган даврига тўғри келишини, агар Қирғизистон қарзини тўлаб қутилмаса, мамлакат «мустақиллиги хавфда қолишини» билдирган.