Шаҳар турғуни маршруткада номаълум шахс аёлларга ва ўсмирларга номақбул ҳаракат қилганини билдирди

233

Бишкекда шаҳар турғуни жамоат транспортида бораётганда номаълум шахс аёлларга ва ўсмир қизга жинсий шилқимлик қилганига гувоҳ бўлганини билдирди. Бу ҳақда турғун Twitter саҳифасида ёзди.

«Бугун [6 июлда] соат 17.30лар атрофида №164 кичик автобусда жинсий аъзосини аёлларга тақаётган бебош кузатилди. [...] Маршруткада йўловчилар тўлдир бўлгани учун, мен эшик олдида турсам, жинсий аъзосини менга ишқалай бошлади! Дастлаб бу транспорт тўлдир бўлгани учун деб ўйладим. Кейин унга аччиғим чиқиб қарадим. Шунда ўша шумшук мендан узоқлашди!» — деб ёзди турғун.

 

Унинг сўзларига кўра, ушбу шахс силжиб бориб жинсий аъзосини бошқа аёлларга тақай бошлаган. Бундан ташқари, гувоҳнинг айтишича, номаълум шахс бир вақт 13-14 ёшдаги қизга суркала бошлаган.

«Ўша жойда унга қараб бақириб юбордим. Шоша-пиша Ахунбаев/Молдокулов кўчалари кесилишидаги бекатда тушиб қолди. Орқасидан тушиб, қувиб бордим, шок ҳолатда эдим. Шунинг учун маршрутка ичида видеога торта олмадим, унга тегмадим», — деб ёзди шаҳар турғуни.

Видеода ўша йигит қизга тегиб кетганини, атайлаб қилмаганини айтган.