Зўравонликка учраган 13 ёшли қизнинг ота-онаси терговдаги қонун бузарликлар ҳақида айтиб берди

234

MediaHub нашри Бишкекда милиция ходимлари тарафидан зўрланди деб айтилган 13 ёшли қизнинг ота-онаси билан интервью қилди. Улар айбланувчилар тарафидан таҳдидларга учраганини ва тергов вақтидаги қонун бузарликларга йўл қўйилганини айтиб беришди.

Жабрланувчи қизнинг отаси дастлаб Свердлов туман ИИБга ариза ёзганини айтиб берган. Аммо улар жиноят юз берган ҳудуд Ленинг туманига қарашини айтган. Ленинг туман ИИБнинг ходимлари қизнинг ҳамрохлигида воқеа бўлган ерларни кўздан кечиргандан кейин, “бизнинг ҳудудга ҳам қарамайди” деб Биринчи май туман ИИБга жўнатишган.

Ўспиримни отасининг айтишича, Биринчи май туман ИИБнинг ходимлари қизни руҳшуноснинг ва ота-онасининг иштирокисиз, турли иш кабинетларига олиб кириб, «икки соатга яқин истаганча сўроққа олган».

«Биз ўша ерга бордик, у ердан қизим воқеанинг барини айтиб берди. Эртасигаёқ бир гумондор болани қўлга олишибди, бизни чақиришди. Биз боргандан кейин терговчилар эмас опер ходимлари сўроқ қилиб, қўпол муомала қила бошлади. Улар “бизга психологнинг кераги йўқ” деб, бизни ҳам қатнаштирмай қизимни сўроққа олишди», — дейди у.

Шу сабабдан қизнинг отаси ҳуқуқ тартибот органларидан нимага ота-онасининг ва руҳшуноснинг иштирокисиз сўроққа олишаётганини изоҳлаб беришни талаб қилган. Аммо унга милиция ходимлари тўғатмайгандек муомала қилишган.

Жабрланувчи қизнинг онаси эса ҳозирги тергов қилаётган терговчи уларнинг ҳуқуқларини бузиб, фаолиятини яхши бажармаётганидан норози бўлди.

«Биринчи май туман ИИБнинг терговчиси Алмаз деган одам бу ишни бир йўлини қилиб, ёпиш ҳаракатини кўрмоқда. Биз бошқа терговчига зтказиб бер деб айтсак ҳам натижа бўлмади. Ишига борса қоравуллари киргизмайди. Бир куни Алмаз қизиншларни  “касалхонага ётиб чиққандан кейинги маълумотномасининг асл нусхасини олиб келинглар” деди. Уни олиб борсак “кўшнимга ташлаб қўйинглар” дейди. Аммо биз унга ишонмай, ташламаганмиз. Чунки қоғозни йўқолиб қолди деб қўйиши мумкин эди», — дейди аёл.

Унинг айтишича ўшандан бери терговчи қўнғироқларга жавоб бермай, ишига борсак, киргизмаяпти.

«Қамалган милиция ходимлари эса суднинг қарори келгунча, тўрнинг нариги томонидан бизни қўрқитиб, “оқланиб чиқсак, биринчи сизларни, иккингизни сўяман” деб айтяпти», — дейди у.

Жабрланувчи қизнинг ота-онаси терговнинг олиб борилишидан норози бўлиб Бош прокуратурага ҳам мурожаат қилган.

«Улар [Бош прокуратура] терговчи билан бизни юзлаштирди. Мен унга: “Қизимни орқасидан зўрланганини тасдиқловчи экспертиза йўқ бўляпти”, — деб айтдим. Прокуратурадан терговчига барини тўлиқлаб судга жўнатиш топширилди. Эртасига у тайёрлаб қўйибди. Аммо материаллар тўлиқ эмаслигини айттим», — дейди қизнинг онаси.

Шу билан бирга, жабрланувчи томон адвокатнинг тергов материалларини тўлиқлаш бўйича илтимос йўллаганини таъкидлайди. Ўша куннинг ўзидаёқ уларга «жавоб тайёр, олиб кетинглар» деб қўнғироқ қилишган.

«Борсам, илтимосни рад қилибди. Терговчи: “Сизлар нимага нари-бери югуриб юрибсизлар? Қўлинглардан ҳеч нарса келмайди. Мен барини тўғирлаб қўйганман. Худога югурсанглар ҳам қўлинглардан ҳеч нарса келмайди”, — деб қўйди», — дейди улар.

Терговдаги камчиликларни Oasis фонди ҳам таъкидлайди

Ўспиримни сўроққа олишда ва терговда жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини Oasis жамоатчилик ташкилотининг бошчиси Мээрим Осмоналиева ҳам таъкидлаб, ишни қайта кўриш керак деб билдирган.

Осмоналиева жабрланган қизни сўроққа олишда ижтимоий ходимлар ва психолог қатнашмаганини таъкидлаб, қизнинг терговчилар ҳисобга олган барча кўрсатмаларини тўлиқ эмас деб ҳисоблаш керак деган фикрда.

Унинг айтишича, давлат идоралари тарафидан қилинган суд-тиббий экспертиза шубҳа туғдиради. Шу сабабдан у барча стандартларни ҳисобга олган ҳолда психологнинг /психотерапевтнинг, социал ходимнинг ва тажрибали адвокатнинг иштирокида ишни қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблайди.

Воқеа қандай бўлган?

Бунга қадар, 2022-йили 21-февралда, Биринчи май туман ИИБи 13 ёшдаги қизни «зўрлаш» гумони билан 19 ёшдаги эркак кишини қўлга олган. Кейин бу ишга милиция ходимларининг ҳам алоқаси бор деган маълумот тарқаган. Бишкек шаҳар ИИББнинг ички тергов хизмати бу маълумотни текшира бошлаган.

Кейинчалик жабрланувчи қизнинг ота-онаси Адил Акжол ўғлининг Youtube-каналига интервью бериб, ўспиримни ярим йилдан бери зўрлаб юришганини ва уч милиция ходими уни жинсий алоқага мажбурлаганини айтишган.

Уларнинг айтишича, гумонланувчи ва милиция ходимлари қизнинг ўғирлигини ошкор қиламиз деб қўрқитиб, жинсий алоқага мажбурлашган.

Кейин бу ишга алоқаси бор дейилиб умумий тўрт киши айбланган, уларнинг икки нафари милиция ходими. Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоравул суд жавобига тортилиши мумкин.

Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официант болага нисбатан қўзғалган иш тергов қилиниб, ишнинг материаллари судга ўтказилган.