Ўш шаҳар вице-мэри Венера Рискулова «8-мартда ўзлаштирилган пул» бўйича изоҳ берди. У мазкур воқеага «алоқаси йўқлигини» айтиб, «бир гуруҳ шахслар сўнги вақтларда мени қоралашга ҳаракат қилмоқда» деди.
«Сўнги вақтларда бундай нарса тез-тез такрорланмоқда. Ҳурматли дўстлар, мен ва менинг обрўйим сизларнинг, қонун, халқ ҳамда яратган олдида тоза», — деди Рискулова.
Шунингдек вице-мэр қандайдир бирон бир тадбирларнинг молиявий қисмига «масъул эмас»лигини таъкидлаб, шаҳар прокуратурасининг таклифи бўйича хизмат текширув олиб борилишини талаб қилди.
«Ор-номусимни ва қадр-қимматимни ҳимоя қилиб, бу вазиятни тўлиқ тушуниш учун холис расмий текширув олиб борилишига умид қиламан ва талаб қиламан, чунки ушбу хатда ёзилганларга мутлақо алоқам йўқ», — деди у.
Бунгача Ўш шаҳар кенгаши депутати Хулькар Исамова мэрияда 8-март Аёлларнинг халқаро куни учун ажратилган маблағдан 203 минг сом ўзлаштирилганини ёзган.
Маълумотга кўра, шаҳар прокуратура тадбирни ўтказишда ва совғаларни харид қилишда мазкур миқдорга зарар келтирилганини аниқлаган. Ушбу факт бўйича мэриянинг ўша вақтдаги бош мутахассиси Айгул Калматовани ва вице-мэр Венера Рискуловани тартиб жазосига тортиш таклифи берилган.
Исамова байрам куни аёлларга Ўзбекистонда чиқарилган сочиқлар совға қилинганини, ҳисобда эса улар Туркияда ишлаб чиқарилгандай баҳо ёзилганини билдирган.
«Агар биргина байрамдан 200 минг сомдан “есак”...Қисқаси шок бўлдим», — деб ёзган у.
Шаҳар прокуратурадан «Клооп»га ушбу маълумотни тасдиқлаб, келтирилган зарарни ўрни тўлдирилганини таъкидлашган. Маҳкама таклифига кўра махсус комиссия текширув олиб бориладиган бўлган.