Акилбек Жапаров айрим журналистларни «Дасмия»га таклиф этди

321

Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров айрим журналистлар ва блогерларни пойтахтдаги «Дасмия» ресторанига тўплаб, норасмий учрашув ўтказди. Учрашувга фақат танланган ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилган каби — 24.kg, Kaktus.media ва «Клооп» каби мустақил медиалар бормаган.

Аммо «Клооп» журналистлари шахсий манбалар берган маълумот асосида мазкур тадбирда қатнашиб келди.

«Клооп» мухбирлари «Дасмия»га борган вақтда йўлакда назоратчилар, ресторан атрофида эса милиция ходимлари юрди.

«Клооп» мухбирларига бир неча марта давлат назорат хизматининг, ундан кейин вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати ходимлари келиб, охирида рестораннинг ичига киришга чақиришди.

Нима учун учрашувга ҳамма ОАВлар таклиф этилмаган?

Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати «Клооп»га журналистларни танлаб чақиришни қолган ОАВни бошқа куни, кейинроқ ўтадиган учрашувга таклиф этайлик деганмиз деб тушунтирди. Бу норасмий учрашув Акилбек Жапаров билан интервью уюштиришни илтимос қилган журналистларнинг илтимосига жавоб қатори ташкил этилган.

«Журналистлар ва блогерлар билан чой устида учрашув бир неча қисмга бўлинган. Яқин орада бошқа ОАВ вакиллари билан ҳам учрашамиз», — деб тушунтирди вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

Нима учун мухбирлар «Дасмия» ресторанига таклиф этилди деган саволга вазирлар маҳкамаси матбуот хизматидан Бишкекда барча журналистлар сиғадиган бошқа жой йўқлиги билан жавоб беришди.

Ресторан ичига кирганидан кейин «Клооп» журналистлари Акилбек Жапаров дастлаб медиа вакилларининг олдида нутқ сўзлаб, шундан сўнг баъзи саволларга жавоб беришини тинглашди. Фақат шундан кейин таклиф этилган меҳмонлар банкетга боришган.

Вазирлар маҳкамаси ушбу тадбирни ташкил этишга бюджетдан маблағ сарфланмаганини айтгани билан, молиялаштириш қайси манбадан бўлганини ошкор қилмади.

Учрашув бўлиши сўнги дақиқаларгача ошкор этилмагани билан Жапаров таклиф этган мухбирлар дарҳол ресторанда олинган расмларни ижтимоий тармоққа юклай бошлашди.

Тадбирга коррупционер Райимбек Матраимов билан алоқаси орқали танилган Элнура Алканова ҳам келди.

Журналист Наргиза Токоеванинг нима сабабдан норасмий учрашувга Элнура Алканова таклиф этилди деган саволи Эдил Байсаловни ноқулай аҳволда қолдирди. У Алканова ҳам чақирилганидан хабари йўқлигини айтди.

— А билганингизда таклиф этмас эдингизми? — деб сўради у.

—Ўйлаб кўрардим, — деди Байсалов, шундан сўнг Алканова келганидан, одамлар бу ерга фақат «ўзларининг журналист»ларини таклиф этди деб ўйлаши мумкин деган фикрини аранг тушунтирди.

Учрашув ҳақида маълумот ижтимоий тармоқларга ва ОАВга тарқаганидан кейин, вазирлар маҳкамасининг Фейсбукдаги саҳифасида тадбирнинг расмий қисми бевосита эфирда намойиш этилди.

Тўғридан тўғри эфирда Жапаров нутқининг бошланиши йўқ эди.

Жапаров нима деди?

«Дасмия»га келганидан кейин Жапаров дарҳол сўзга чиқиб, ҳозирги ҳукумат блогер ва журналистларга муҳтож эканини айтди.

«Биз сизларга, сизларнинг объектив позициянгизга муҳтожмиз. Бу тасалли берувчи қуруқ сўз эмас. Ўзаро тушуниш, бир-биримизни ҳурмат қилиш ва фикр алмашиш — бу ҳукумат билан ОАВ ўртасидаги учта асосий тиргакдир», — деди Жапаров.

Шунингдек у «фойдали» ва «фойдасиз» блогерлар ҳақида гапирди, аммо ҳукумат раҳбари ким ҳақида айтгани номаълум.

«Биз яхши –ёмон деб ажратмаймиз. Аммо сизларнинг орангизда ривожланишга ҳисса қўшадиганлар бор. Баъзилари жуда фойдали, шунингдек, ривожланиш нуқтаи назаридан унча фойдаси йўқлари бор. Менимча, агар биз ҳаммамиз давлатимизнинг ривожланишига фойдали фойдасиз деган нуқтаи назардан олиб қарасак, унда сизлар айтган танқид, бизнинг ўша танқидга нисбатан реакциямиз мамлакатни олдинга жилдирадиган кучга айланар эди. Биз бир фикрга кела оламиз деб ўйлайман», — деди Жапаров.

Шундан сўнг Жапаров вазирлар маҳкамасининг эришган ютуқлари ҳақида айтди — журналистларга катта экранда графика, рақамлар билан турли слайдлар намойиш этилди, аммо узоқдан кўрганлар экранда нима ёзилганини тушунмай қолиши ҳам мумкин.

Слайдлар антикризис режа, бюджетдан қўшимча харажатлар, давлат «Айил банк» банкини мақташга бағишланди. Жапаров давлат банкларнинг устама капиталини 100 млн долларга, «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдингининг устама капиталини ҳам 100 млн долларгача кўпайтиришни ваъда қилди. Ажабланарлиси, вазирлар маҳкамаси раиси ташаббусни амалга оширадиган муддатни айтмади.

Жапаров мактаблар ҳақида ҳам айтди — ҳукумат авария ҳолатида деб аниқланган барча мактабларни таъмирлашга 1 млрд доллар соладиган сармоядор қидирилаётганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, бу йил 120дан ортиқ мактаб таъмирлана бошлади. «Биз эски мактабларни таъмирламай, янги мактабларни қуришимиз лозим —ҳар йили 24тадан», — деди у.

Баъзи журналистлар намойиш этилган слайдларнинг бир қисми бунгача парламент йиғилишида таништирилганини таъкидлашди.

Слайдлар

Жапаров нутқини «совуқ хабарлар» туризмга зарар келтиришини айтиб якунлади. У ўсмир қизни милиция ходимлари зўрлагани ҳақидаги янгиликни мисол келтирди — бу воқеанинг тафсилотлари жамиятни ҳаяжонга солган.

Жапаров рус тилидаги сайтларни Қозоғистон ва Россиядан келадиган сайёҳлар ўқишини, улар «совуқ хабарлар» туфайли бошқа давлатларга кетаётганини таъкидлади.

Бу сўзлардан кейин экранда Қирғизистон байроғи пайдо бўлиб, «Ҳар биримизнинг қалбимизда Қирғизистон» деган ёзув чиқди.

Вазирлар маҳкамаси раиси журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб бериб, шундан сўнг йиғилишдан чиқиб кетди. Таклиф этилган журналист ва блогерлар банкетга боришди, бизнинг мухбирлар эса ресторандан чиқиб кетди.