Миллий банк ҳозирги вақтда Қирғизистонда нақд АҚШ доллари танқис эканини, натижада аҳолини хориж валютасига бўлган талаби тўлиқ бажарилмаётганини билдирди.
«Клооп» доллар ва еврони нақд сотишга чеклов қўйилганми ёки йўқми деган савол билан мамлакатдаги 17 та тижорий банкка қўнғироқ қилди.
Сўровда қатнашган учта банк хорижий валютани сотиб олишга чеклов киритилганини тасдиқлади. «Бай-Тушум» банки бир кунда бир кишига 100 ёки 200 евродан ортиқ валюта сотмайди, «Оптима» 1000 доллар (еврога чеклов йўқ), Demirbank'дан 50 минг сомдан ошмаган миқдорда қайси валюта бўлса ҳам сотиб олса бўлади.
«Компаньон» банкидан кассада доллар билан евро умуман қолмаганини айтишди. «Аманбанк»да ҳам худди шундай вазият— кассаларда бир ойдан буён нақд доллар йўқ деб билдиришди.
«Азия Банки»дан валюта жуда оз бўлгани учун деярли сотилмай қолганини, аммо валюта ҳисобидан нақд пул чиқараман деган мижозларга берилишини билдиришди.
«Капитал Банк» мижозлари ҳисобидан доллар чиқариши учун 2-3 кун аввал банкка ариза билан мурожаат қилишлари лозим — бу орада банк зарур бўлган нақд миқдорни тўплаб беради.
«Қирғизистон» банкида валюта сотишга чекловлар кирмаган деб, аммо бир кишига 100 доллардан ёки евродан ортиқча бермасликка ҳаракат қилишаётганини билдиришди.
«Айил Банк», «Халик» ва «Бакай» банк фақат ғазна билан келишганидан кейин доллар сота олади.
Биз мурожаат қилган бошқа банклар кассада хорижий валюта бўлса, ҳеч қандай чекловсиз сотишини айтди.
Бу шарт — муҳим тушунтиришдир. Кассада нақд валюта бўлмай қолиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, «Клооп» мухбирлари Бишкекнинг Моссовет, Тунгуч ва Аламедин -1 кичик туманларидаги пул алмаштирувчи жойларга борди. Журналистларнинг мақсади — 1000 доллар ёки евро нақд сотиб олса бўладими шуни аниқлаш. Деярли барча пул алмаштирувчи жойлар ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳам доллар, евро сотди. Фақат Моссоветдаги бир пунктда 25 июнда доллар ҳам, евро ҳам йўқ бўлиб чиқди.
Пул алмаштириш пунктларининг «Альянс» ассоциацияси раиси Думан Рискуловнинг таъкидлашича, банклардан фарқланиб, пул алмаштирувчи жойларда нақд доллар танқислиги муаммоси йўқ.
«Нақд доллар бор — Моссовет ёки «Дордой»даги пул алмаштирувчи жойлардан керакли миқдорда топса бўлади», — деб ишонтирди у.
Доллар мамлакатдан чиқарилмоқда
Миллий банк чет эл валютаси танқислигини — хориждаги ва жисмоний ва юридик шахсларнинг спекуляцияси деб тушунтирмоқда. Банкдан Россияда 1 мартдан бошлаб, мамлакатдан нақд доллар олиб чиқишга чеклов қўйилганини эсга солишди — бир киши 10 минг доллардан ортиқ олиб чиқа олмайди. Шундай чеклов март ойининг ўртасида Қозоғистонда ҳам киритилган. Бундай чоралар Қирғизистонда рубль, тенге ва доллар билан пул ўтказмаларнинг кўпайишига олиб келди деб айтишди Миллий банкдан.
«Мамлакатдан чет эллик валютани чиқаришга/киритишга тақиқнинг йўқлигидан фойдаланиб, [чет эллик валютани пул ўтказиш билан] олганлар нақд АКШ долларини йирик миқдорда Қирғизистондан чиқариб кетган ва чиқаришмоқда», — дейишди «Клооп»га Миллий банкдан.
Миллий банк раиси ўринбосари Нурбек Жениш Жогорку Кенешнинг 29 июндаги йиғилишида Қирғизистондан нақд валютани чиқариб кетиш схемасини тушунтириб берди.
«Баъзи бир жисмоний шахслар пул ўтказиш тизимлари орқали Россиядан Қирғизистонга [рубль] ўтказиб, аммо уларни долларнинг нақд бўлмаган қулай курси билан Америка валютасига ўтказиб олишади. Масалан, юқорида айилганидай биржада курс 51 рубль бўлса, улар нақд бўлмаган долларни 53-54 рубль билан конвертация қилишади. Қирғизистонда эса ўтказмаларни нақд доллар билан беришни талаб қилишади. Нақд пулни Россияга чиқариб, фойда кўришмоқда», — деб тушунтирди у.
Миллий банк спекуляцияга қарши курашиш учун баъзи чекловлар киритди — 18 апрелдан Қирғизистон банклари халқаро пул ўтказмаларини фақат улар ўтказилган давлат валютасида ёки сомда амалга оширади.
«Агар пул Россиядан ўтказилган бўлса, пул олувчига рублда, агар Қозоғистондан ўтказилган бўлса – қозоқ тенгесида, бошқа давлатдан ўтказилган бўлса, тижорат банкнинг курси бўйича берилиши керак»,- деб изоҳ берган Миллий банк.
Халқ вакилларининг айтишича, бу чекловлар қирғиз тадбиркорларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Бугунги кунда долзарб масала, тадбиркорларнинг хорижий давлатлардан ўтказган пуллари, импорт-экспорт пуллари тижорат банклари ёки бошқа банклардан бўладими, доллар билан келса доллар билан берилмай, пулни олаётганда сомга ўтказиб бериляпти. Сомга ўтказилганда ҳам, Миллий банк курси бўйича эмас, ўзлари танлаган курсни белгилаб, сўнг тадбиркорларга бермоқда. Ишбилармонлар пулни олгач, хорижга сотаётган экспорт товарлари учун ўзлари хоҳлаган нархни ололмаяпти ва бундан ютқазмоқда», - дейди депутат Дастан Жумабеков.
Миллий банк чеклов фақат пул ўтказмалари тизимларига тегишли эканлигини айтди. Агар пул банк ҳисобига ўтказилса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бироқ, вазият кўрсатганидек, валютани ҳисобдан нақд пулга ўтказишда муаммо бўлиши мумкин.
Нақд доллар тақчил, валюта курси эса пасаймоқда. Қандай?
Миллий банк валюта курси нақд пульсиз талабга боғлиқлигини тушунтирди. Қирғизистонда эса нақд бўлмаган долларлар ҳажми ошиб бормоқда – шу қадар кўпки, доллар курсининг янада тушиб кетишининг олдини олиш учун молиявий изга солувчи маҳкама 24 июнь куни 59 миллион доллар сотиб олишга мажбур бўлди. Бу 2022 йилдаги еттинчи интервенциядир.
Мақола муаллифлари: Айдана Сулпуева, Бегимай Ирискулова, Лев Потапов
Мавзу бўйича ўқинг: